• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

2024 йилда муҳожирларнинг рекорд даражадаги ўлими қайд этилди  — Дарё Янгиликлари


Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Миграция агентлиги ҳисоботига кўра, якунланган 2024 йили 8 938 нафар муҳожир ҳалок бўлган. Эътиборлиси, уларнинг 10 фоизи зўравонлик сабаб вафот этган. Бу тоифага отишма, пичоқбозлик, калтаклаш ва давлат томонидан ўтказилган ҳужумлар қурбонлари киради.

Хавфсизлик кучлари Хорватия-Сербия чегараси яқинида муҳожирларни тўхтатиб турибди
Фото: ПА

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, зўравонлик натижасида энг кўп ўлим ҳолатлари Эрон, Мьянма, Бангладеш ва Мексикада қайд этилган.

“Ўлим ҳолатларининг кескин ўсиши глобал даражада мувофиқлаштирилган ёндашувни талаб қилади. Фожиаларнинг олдини олиш учун тизимли чора-тадбирлар зарур,” дейди агентликнинг операциялар бўйича бош директори ўринбосари Угочи Даниэлс.

Ҳисоботда энг хавфли миграция йўналишлари сифатида Осиё, Ўрта Ер денгизи, Африка (жумладан, Саҳройи Кабир) ҳудудлари келтирилган. Аммо давлатларнинг қирғоқ қўриқчилари томонидан муҳожирларни денгизга мажбуран қайтариш ва чўкиб кетиш ҳолатлари зўравонлик статистикаси қаторига киритилмаган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *