• Чт. Апр 24th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Туркия пойтахтидаги норозилик намойишлари — фото, видео – Dunyouzbeklari.Com


Туркияда Истанбул мэри Экрем Имамоғлунинг ҳибсга олинишига (бугун эса суд уни қамоққа олишга розилик берди) қарши норозилик намойишлари 4-кунда ҳам давом этди. Сиёсатчини қўллаб-қувватловчи минглаб намойишчилар гуруҳи Анқара марказидаги Гувенпарк боғи атрофида ҳаракатланиб, ҳукумат истеъфосини сўрамоқда, деб хабар берди воқеа жойидан «Dunyouzbeklari.Com» мухбири.

Намойишчилар қўлларида турли ёзувлар туширилган плакатларни кўтариб олган.

Уларда «Мустафо Камол аскарларимиз», «Эркинлик ва мустақиллик менинг характерим», «Умр бир одам билан ўтадими?», «Қўрқма, халқ бизмиз», «Биз республикага шундай эришдик», «Ҳуқуқ бир кун ҳаммага керак бўлади», «Дипломимни қайтариб бер (бу ерда Истанбул университети Имамоғлунинг дипломини бекор қилганига ишора бор — таҳр.)», «Юзимга ниқоб тақдим. Кўзларимга ҳимоя», «[Томас] Эдисон минг пушаймон (Эрдоғаннинг Адолат ва тараққиёт партияси логотипига ишора — таҳр.)», «Зулмга қаршилик» каби сўзлар ёзилган.

Шунингдек, йиғилганлар «Ҳукумат, истеъфо», «Сакра, сакра, сакрамаган Тоййибчи» каби чақириқлар билан ўз қаршилигини ифода этмоқда. Кўриш мумкинки, уларнинг кўпчилиги юзини ниқоб билан тўсиб олган.

Полиция атрофни назорат қилмоқда. Шаҳарнинг айрим ҳудудларидаги намойишларда полиция сув пуркагичлар, кўзни ёшлатувчилардан фойдаланмоқда.

Анқара шаҳри метрополитенида кечки соатларда баъзи, жумладан, ODTÜ ve Söğütözü станциялари фаолияти тўхтатилмоқда. Шунингдек, ODTÜ (METU) — Яқин Шарқ техника университети атрофидаги бекатларда автобуслар йўловчиларни тушириб-чиқармаяпти. Гап шундаки, мазкур олийгоҳнинг кўплаб талабалари намойишларнинг илк кунларидан бошлаб шаҳар бўйлаб юришлар уюштирмоқда.

Мамлакат ички ишлар вазири Али Ерликая Истанбулнинг Сарачҳане ҳудудидаги намойишлар чоғида полициячиларидан бирига кислота сепилганини билдираркан, «Кўча даъватчилари қандай ваболарга дучор бўлганини, қандай ҳуқуқий жавобгарликка тортилишларини яхшилаб ўйлаб кўрсин» дея баёнот берди.

Шунингдек, 22 март оқшомида Истанбул мэрияси тергови билан боғлиқ ҳаракатларда 323 нафар гумонланувчи қўлга олинганини маълум қилди.

Видео

Фото

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу

норозилик намойишлари, туркия, экрем имамоғлу



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *