• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат эълон қилинди


Мамлакатда ўрмон ёнғинлари авж олди, 260 киши уй-жойини йўқотди.

Жанубий Кореяда тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган ўрмон ёнғинлари туфайли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 март куни соат 18:00 дан бошлаб Улсан метрополияси, Кёнсан-Пукто ва Кёнсан-Намдо провинцияларида табиий офат режими эълон қилинган.

Ёнғин оқибатида ўт ўчириш хизматининг тўрт нафар ходими ҳалок бўлди. Олти киши, жумладан, бир нафар маҳаллий фуқаро жабрланган. 1500 га яқин одам эвакуация қилинган, 260 киши уй-жойини йўқотиб, вақтинчалик яшаш пунктларига жойлаштирилган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *