• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Қозоғистонда Наврўз байрами пайти от оломонга ташланди (видео)


Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Наврўз байрами нишонланаётганда от ҳуркиб, томошабинларга ташланди. Бу ҳақда Nur.kz хабар берди.

Фото: Видеодан кадр

Ҳодиса 22 март куни Қизилшаруа қишлоғида юз берган. Театрлаштирилган томоша пайтида отлардан бири тўсатдан ҳуркиб, саҳна ёнидаги одамлар устига ташланган. Видеодаги ҳодиса дастлаб Манғистовда юз бергани хабар қилинган. Расмий манбалар воқеа Жамбил вилоятида кузатилганини таъкидлаган. 

Хайриятки, ҳеч ким жабрланмади ва тадбир одатдагидек давом этди, дея аниқлик киритди Рисқулов тумани ҳокимлиги.

Расмийлар вазият тезда назоратга олинганини қайд этган.

22 март куни Қозоғистоннинг Павлодар вилоятида миллий ўйинда иштирок этаётган 16 ёшли чавандоз бошидан оғир жароҳат олган эди. Ўсмир зудлик билан операция қилинган ва шифокорлар унинг аҳволини барқарорлаштиришга муваффақ бўлган. Ҳозирда у интенсив терапия бўлимида даволанмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *