• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Энди сув, «свет» ёки газ ҳисоблагичлари даврий қиёслашдан таъминотчи ташаббуси билан ўтказилади


Электр, газ ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш ваколатли органлар ташаббуси асосида (проактив шаклда) амалга оширилади.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 847-сон қарорида гап боради.

Эндиликда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан электр, газ ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилиш талаби бекор қилинди ҳамда ҳисоблагичларни даврий қиёслашдан ўтказиш муддати келган ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш таъминотчи корхоналар зиммасига юкланди.

Маълумот учун, проактив давлат хизмати бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларисиз, ваколатли органлар ташаббуси билан кўрсатиладиган хизматлар саналади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *