• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади


Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади, деб хабар бермоқда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.

Фото: Савдо-саноат палатаси

Қайд этилишича, ушбу савдо уйи 570 квадрат метр майдонда жойлашган шоурум ҳамда 500 квадрат метр майдонда маҳсулотларни сақлаш учун омборхонадан ташкил топган.

Тадбиркорлар ўз маҳсулотларини қулай шартлар асосида жойлаштириш имконига эга бўлиб, маҳаллий компаниялар билан бевосита музокаралар олиб боришлари мумкин”, дейилади хабарда.

Март ойининг бошларида Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи очилганди. Ушбу савдо уйи 220 квадрат метр майдонда жойлашган бўлиб, тадбиркорларга маҳсулотларини Афғонистон бозорига чиқариш, ҳамкорлар топиш ва экспортни кенгайтириш учун қулай платформа яратади. Унда фармацевтика, электротехника ва қурилиш материаллари учун доимий фаолият юритувчи шоурум ва омборхона мавжуд.

Ўзбекистон ва Афғонистон ўзаро савдо ҳажмини 3 миллиар долларга етказмоқчи. 1 март куни Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов “Термиз” халқаро савдо марказига ташриф буюрган Афғонистон савдо вазири Нуруддин Азизий бошчилигидаги делегация билан бу борада аниқ чора-тадбирларни белгилаб олганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *