• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижонда йўлдан югуриб ўтаётган болаларни Matiz уриб юборди


Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати болаларнинг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Андижон вилоятининг Асака туманида Matiz икки нафар ёш болани уриб юборди. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ Асака тумани “Юксалиш” МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105Э Асака—Ҳумо автомобиль йўлининг 2-километрида юз берган.

1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.О. Matiz’ни бошқариб кетаётган вақтида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган икки нафар болани уриб юборган. Тан жароҳати олган болалар Асака туман тиббиёт бирлашмасига юборилиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгандан сўнг шифохонадан жавоб берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *