• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

ўзбекистонлик ҳамширалар Қатарга ишга таклиф қилинмоқда  — Дарё Янгиликлари


Ўзбекистонликлар ҳамширалар Қатарга ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлигида маълум қилинди.

Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

Унда келтирилишича, агентлик ва Қатарнинг Hamad Medical Corporation компанияси томонидан мамлакатдаги ҳамширалардан аризалар қабул қилинмоқда. Жами иш ўрни 10 та, иш ҳақи ойига 2750 долларни ташкил этади.

Иш уч сменали тизимда амалга оширилиб, ҳафтасига 48 соат, 6 кунни ташки этади. Номзодлар учун шартлар: 18−50 ёш оралиғида бўлиш, тиббиёт соҳасида камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиш ҳамда инглиз тилини мукаммал билиш.

Суҳбат ва иш жараёнида инглиз тилида самарали мулоқот қилиш зарур. Рус ва араб тилларини билганлар афзалликка эга бўлади. Номзодлар иш берувчи томонидан турар-жой билан таъминланади. Ижтимоий ҳимоя ҳамда тиббий суғурта тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтиш.

Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШга ишлаш учун юборилади

Бу ҳақда Миграция агентлиги директор ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва New Future Succyess Academy халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасидаги учрашувда маълум қилинган. 2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд.

Ўзбекистонда 2018—2023 йилларда аҳоли даромадининг 16 фоизи мигрантлар улушига тўғри келган. Чет элларда ишлаётган юртдошлар ҳар йили Ўзбекистонга ўн икки-ўн беш миллиард доллар жўнатади. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *