• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган эркак қидирилмоқда (видео)


Уни топишда ёрдам берганлар 30 млн сўм билан мукофотланади.

Сирдарё вилояти Янгишер шаҳрида яшовчи, оғир жиноят содир этганликда гумонланаётган 50 ёшли эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, вилоятнинг Янгиер шаҳар “Ободюрт” маҳалласи Самарқанд кўчаси 8-уйда яшовчи 1975 йилда туғилган Йўлдошали Холтўраев оғир турдаги жиноят содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.

Алоҳида белгилари: бўйи 170-175 см атрофида, буғдойранг, озғин. Эгнида сариқ-кўк чизиқли кўйлак, қора рангли шим бўлган. Сўнгги бор уни Жиззах вилоятининг қатор ҳудудларида кўришган.

Қайд этилишича, унинг топилишида кўмаклашган фуқаролар 30 млн сўм билан мукофотланади. Хабар берган фуқароларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *