• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Фарғонада бир дона йилқичи қушини сотмоқчи бўлган шахс жаримага тортилди


Фарғона вилоятининг Фарғона туманида ноқонуний қуш савдосига чек қўйилди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Фото: Экология вазирлиги

Маълум қилинишича, “Аввал” МФЙ ҳудудида ўтказилган тадбир давомида фуқаро И.Н. томонидан 1 дона “йилқичи” қуши Telegram орқали сотилаётганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан тезкор тадбир уюштирилиб, ноқонуний савдога чек қўйилди.

“Йилқичи” қуши далилий ашё сифатида олиб қўйилди ҳамда вақтинча сақлаш учун Фарғона вилоят ҳайвонот боғига жойлаштирилди. 

Бундан ташқари, фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва 1 млн 875 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Маълумот учун, аввалроқ Тошкент шаҳрида ҳам қушларнинг ноқонуний савдоси тўхтатилганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *