Президент жамиятда умуммиллий тотувликни мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлади
Шавкат Мирзиёев умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашга оид қарор имзолади. Ҳужжат билан чет элдаги ўзбекистонликларнинг мулоқоти кўринишида Uz Global Think форуми ўтказилади, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари қўмитаси ташкил этилади.
«Россиядан босиладиган тугма эмас». «Ўзатом» раҳбари — Ўзбекистонда АЭС лойиҳасининг мустақиллиги ҳақида
Ўзбекистон АЭСсиз уддалай олмайди, деб ҳисоблайди «Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев. Унга кўра, станция мамлакатнинг энергия хавфсизлигини мустаҳкамлайди. Россия иштирокидаги лойиҳа Ўзбекистонни қарам қилиб қўймайди, деди у. «АЭС мамлакатга тегишли бўлади ва уни маҳаллий мутахассислар бошқаради».
«Ўзатом» раҳбари: Россиянинг Ўзбекистондаги кичик АЭС реактори — тажриба эмас, балки синовдан ўтган технология
Ўзбекистонда кичик АЭСни қуриш учун Россия технологиясини танлаш 2018 йилдаги келишув ва синовдан ўтган ечимларнинг мавжудлиги билан боғлиқ, деди «Ўзатом» раҳбари. Унга кўра, мамлакат тажриба учун полигон бўлмайди — Россиянинг сув-сувли ядровий реактори қуруқликдаги станциялар учун мослаштирилган.
Ўзбекистонликларнинг инфляцион кутилмалари «коммуналка» қимматлаши эҳтимоли ҳисобига кескин ошди
Февралда аҳолининг инфляцион кутилмалари охирги икки йилдаги энг юқори даражага етди. Тошкентликлар келаси 12 ой давомида инфляция 19,1% даражасида бўлишини кутмоқда, респондентларнинг 63 фоизи коммунал хизматлар қимматлаши ҳисобига нархлар ошишидан хавотирда.
«Кичик АЭС лойиҳасида маҳаллийлаштириш даражасини максимал оширишни истаймиз» — «Ўзатом» раҳбари
«Ўзатом» директори маҳаллийлаштириш даражасини ошириш мақсадида кичик АЭС қурилишига имкон қадар маҳаллий компаниялар ва ишчи кучини жалб этиш кўзда тутилаётганини маълум қилди. У Saneg лойиҳада иштирок этишини тасдиқлади ва ишнинг бориши ҳақида президентга ким ҳисобот беришини тушунтирди.
Ўзбекистонда 24−30 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Dunyouzbeklari.Com» шарҳи
Мартнинг сўнгги ҳафтаси Ўзбекистонда ўта сернам ва салқин ўтиши кутиляпти. Ҳафта ўрталарида мамлакатнинг катта қисмида тунда ва тонгда ҳарорат қарийб ноль даражагача пасайиши мумкин. Дам олиш кунларига бориб, ҳарорат бироз юқори кўтарилиши ва қуруқ об-ҳаво кузатилиши тахмин қилинмоқда.
Саратонга чалинган, тармоқлардаги норозиликдан сўнг касалхонага ётқизилган 72 ёшли аёл вафот этди
Тошкентда яшаш жойи йўқ, саратонга чалинган 72 ёшли Мария Гневжевская 18 март куни вафот этди. У шифокор ва маҳалла нозири жанжали акс этган видео интернетда тарқалгач, омма норозилигидан сўнг шифохонага ётқизилган эди. Унга ўнг сут бези саратони илдиз отиши ва ўсма парчаланиши ташхиси қўйилганди.
Ўзбекистонда ҳафта ёмғирли ўтади
Ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳарорат кечалари +4, кундуз кунлари +8 даражагача пасаяди.
Фото: Тошкентда ўтган отлар паради
Наврўз байрами муносабати билан пойтахтдаги Амир Темур хиёбони атрофида анъанавий отлар паради бўлиб ўтди. Унда 100 бошга яқин зотдор от қатнашди. «Dunyouzbeklari.Com» фотомухбири Мурод Юсуф жараёндан репортаж тайёрлади.
Ўзбекистонда ҳамшираларни АҚШда ишлашга тайёрловчи марказ очилиши мумкин
Ўзбекистонда ҳамшираларни Америка стандартлари бўйича тест синовларига тайёрловчи марказ ва МДҲ давлатларида ягона бўлган имтиҳон маркази очилиши мумкин. Уни муваффақиятли тамомлаганларни АҚШда бандлигини таъминлаш режа қилинмоқда.
Саудия Арабистонида ҳибсга олинган 19 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Саудия Арабистонига туристик виза билан бориб ишлаш учун қолган ва ҳибсга олинган 19 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Улар орасида 20 ёшга тўлмаганлар ҳам бор, баъзилари қариндошларига хабар бермасдан хорижга чиққан.
Ўзбекистонда кичик АЭС лойиҳаси жадвалдан олдинда кетмоқда — «Ўзатом» раҳбари
Ўзбекистонда кичик АЭС қурилиши жадвалдан олдинда, биринчи бетон 2026 йилнинг иккинчи чорагида қуйилиши режалаштирилган, деди «Ўзатом» раҳбари. Станция учун Франция ва Хитой технологиялари кўриб чиқилмоқда, лойиҳа МАГАТЭ томонидан назорат қилинади. «Бу шунчаки парранда фабрикаси қуриш эмас», деди у.
Андижонда Matiz йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаёган икки болани уриб юборди
Андижоннинг Асака туманида 44 ёшли ҳайдовчи Matiz`да икки болани уриб кетди. Болаларга шифохонада биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг ҳайдовчи уларни уйига олиб борган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Давлат ташкилотларида 25 март — Ер соати кунида электр энергияси бир соатга ўчирилади
25 март — Ер соати куни муносабати билан Ўзбекистон давлат ташкилотларида электр энергияси бир соатга ўчирилади. Экология вазирлиги фуқароларни ҳам акцияда иштирок этишга чақирди.
Ўзбекистондаги кичик АЭС нархи 2 млрд доллардан ошмайди — «Ўзатом» раҳбари
«Ўзатом» раҳбари Ўзбекистондаги кичик АЭСнинг қиймати 2 млрд доллардан паст бўлишини маълум қилди. Лойиҳа Россия маблағларини жалб қилмасдан, ташқи инвестициялар ва Хитойнинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши кўзда тутилган, деди у. Улар давлат бюджетини минимал даражада ишлатмоқчи.
Тошкентнинг бир қанча ҳудудларида иссиқ сув кечгача ўчирилди
24 март куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Олмазор, Чилонзор ва Юнусобод туманларида иссиқ сув ўчирилди. Шу куни иссиқлик тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади. Таъминот 18:00 да тикланади.
Ёзда Тошкентда янги типдаги автобус бекатлари ўрнатилади
Тошкентда ўтган йили тақдим этилган мустаҳкам шиша, табло, камера ва 112 тугмаси билан жиҳозланган янги автобус бекатлари июлдан ўрнатила бошлайди. Улар рекламадан даромад оладиган тадбиркорларга ижарага берилади. Дўкони бор бекатлар бузилади. Тахминан 2500 та бекатни алмаштириш керак.
Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШда бўлиб ўтган мусобақада рекорд натижалар қайд этди
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Алишох Абдуллаев ва Шохрух Жовкашев АҚШнинг Миссисипи штати «Camp Shelby» ҳарбий-ўқув базасида ўтказилган «Энг илғор жангчи-2025» мусобақасида иштирок этиб, турнир рекордларини янгилади. Якунда ҳарбий хизматчилар мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланди.
Дзюдочи Умар Бозоров «Катта дубулға» турнири ғолиби бўлди
Тбилисида бўлиб ўтган дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнири ўзбекистонлик спортчи Умар Бозоров олтин медални қўлга киритди. У финалда франциялик рақибидан устун келган. Ўзбекистон ушбу мусобақани 1 та олтин ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
ЖЧ-2026 саралаши: Эрон — Ўзбекистон учрашуви превьюси
Ўзбекистон терма жамоаси 25 март куни ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эронда меҳмон бўлади. Ўзбекистонлик футболчилар бу жамоани фақат 2012 йилда мағлуб этган, сўнгги учта ўйинда эса жамоалар дуранг ўйнаб келмоқда. Ғалаба Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини кескин оширади.
Ҳибсга олинган Имамоғлу мухолифатчи ЖХП праймеризида салкам 15 млн овоз тўплади
Истанбулнинг қамоққа олинган мэри Экрем Имамоғлу Туркия Жумҳурият-халқ партияси (ЖХП) праймеризида 14,85 миллиондан ортиқ овоз олди. Партия етакчиси Ўзгур Ўзел Эрдоғанни муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди. Кеча ИИВ Имамоғлу вақтинчалик чора сифатида лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Ғазо секторида қарийб 1,5 йилда 50 минг киши ҳалок бўлди — ССВ
Ғазо ССВга кўра, 2023 йил октябридан бери Исроил ҳужумлари оқибатида секторда 50 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди. Ўлимларнинг аксарияти аёллар ва болалар ҳиссасига тўғри келади. Исроил бу кўрсаткичларни «ноизчилликлар ва хатоликлар билан тўла» деб атади.
Канадада муддатидан олдинги парламент сайлови 28 апрелда бўлади
Канада бош вазири Марк Карни мамлакатда муддатидан олдинги парламент сайловлари 28 апрель куни бўлиб ўтишини маълум қилди. АҚШнинг жавоби учун янги ҳукуматга аҳолининг «кучли қўллаб-қувватлаши» керак, деб таъкидлади Карни.
Парижда яна 500 та кўча пиёдалар учун мослаштирилади
Париж аҳолиси референдумда Франция пойтахтидаги яна 500 та кўчани пиёдалар учун мўлжалланган қилиш ва кўкаламзорлаштириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, шаҳарда 10 мингта автотураргоҳ йўқ қилинади.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!