Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида 24 март куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ёнғин юзага келди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Соат тахминан 17:30 ларда Nexia 2 машинаси рухсат этилган жойдан қайрилиб олаётган вақтида Cobalt автомобили билан тўқнашиб кетган.
Ходисада Nexia 2 да ёнғин келиб чиққан. Воқеада ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
Ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, холат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.