У 2 минг доллар хизмат ҳақи эвазига ушбу гиёҳвандлик воситасини белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.
Давлат хавфсизлик хизматининг ИИВ ва Божхона қўмитаси ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказган тезкор тадбирда қарийб 100 килограмм гиёҳвандлик воситалари олиб қўйилди.
ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс тожикистонлик наркокурерлар томонидан Узун тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 82 килограмм 478 грамм опий моддасини олиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг нотурар биносига яшириб қўймоқчи бўлган вақтида ушланди.
Аниқланишича, у 2 минг доллар хизмат ҳақи эвазига, тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.