• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентнинг бир қанча ҳудудларида 25, 26, 27 март кунлари иссиқ сув ўчирилади



Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа ва Юнусобод туманларининг бир қанча ҳудудларида 25, 26, 27 март кунлари иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда Veolia Energy Tashkent хабар қилди.

Бу кунларда тармоқларининг максимал ҳароратга чидамлилиги синовдан ўтказилади. Шу муносабат билан кўрсатилган саналарда қуйидаги манзилларда соат 9:00 дан 18:00 гача иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:

25 мартда — Мирзо Улуғбек, Яшнобод, ва Юнусобод туманининг бир қисмида (ТошГРЕС микрорайони):

Мустақиллик майдони, Мирзо Улуғбек, Буюк ипак йўли, Қори Ниёзий, Муҳаммад Юсуф, Сайрам, Тамарахоним проезди, Оққўрғон, Ўткир Султонов, Осиё, Лев Толстой, Навниҳол, 3-Навниҳол, Ясси, Қаландар, Бўз, Сайрам 5-проезд, Сайрам 7-проезд, Чуст, Катта Шархон, Катта Шархон 2-проезд, Геология, Иброҳим Мўминов, Ниёзбек йўли, Кичик ҳалқа йўли, Катта ҳалқа йўли, Дўрмон йўли, Шаҳриобод, Зиёлилар, Мирзакалон Исмоилий, Паркент, Боғишамол, Наманган, Зарбулоқ, Қирқ йигит, Озодлик, Феруза, Яланғоч мавзеси, Ташселмаш, Мавлоно Риёзи, 1-Бўз, 2-Бўз кўчалари, ТошГРЕС посёлкаси, Ҳамид Олимжон майдони, Тошкент давлат аграр университети ҳудуди.

26 мартда — Чилонзор ва Учтепа туманлари:

Заргарлик, Лутфий, Қатортол, Гулистон, Фарҳод, Чўпон ота, Боғибўстон, Кичик ҳалқа йўли, Наққошлик, Домбробад, 4-й проезд Домбрабад, Серкуёш, Ўсмир, Тахиатош, Ширин, Мақсуд Шайхзода, 1-Қатортол, 2-Қатортол, Ал-Хоразмий, 1-Ал-Хоразмий, 2-Ал-Хоразмий, Катта Хирмонтепа, Шарқ, Гулистон кўчалари Чилонзор мавзеси (5−12, Г9А, 16−20, 24−26, С, 20А кварталлар)

27 мартда — Мирзо Улуғбек тумани:

Мирзо Улуғбек, Темур Малик, Авайхон, Мингбулоқ, Миришкор, Шукур Бурхонов, Раззоқ Ҳамроев, Салом, Дўрмон йўли кўчалари, 2-, 3, 4, 6, 7-Қорасув мавзелари.

Компания максимал ҳароратдаги синовлар давомида қувурларда шикастланишлар юз бериши, иссиқ сув йўллар ва тротуарларга чиқиб кетиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Ҳайдовчилар, пиёдалар, маъмурий бинолардан фойдаланувчилар ва турар-жой бинолари аҳолисидан эҳтиёткорликка риоя этиш сўралди.

Барча носозликлар ҳақида қуйидаги телефон рақамига хабар бериш мумкин: 78 129 01 85.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *