• Чт. Май 1st, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳинд киноси юлдузларининг санъат йўлини танлаган фарзандлари — Дарё Янгиликлари


Кино юлдузларнинг фарзандлари ота касбини танлаши бежиз эмас — улар болалигидан санъат оламига яқин шароитда улғаяди ва ижодий муҳит уларга кино соҳасини танлашига туртки бўлади. Ушбу мақолада афсонавий Болливуд юлдузларининг касбини танлаган машҳур фарзандлар ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Шоҳруҳхоннинг ўғли Арян Хон

Фото: Instagram

Болливуд қироли Шоҳрух Хон ва продюсер Гаури Хоннинг тўнғич фарзанди Арян Хон 1997 йилнинг 13 ноябрь санасида дунёга келган. Арян 14 ёшга тўлганда, Шоҳрух ва Гаури уни папарацилардан яшириш учун Лондондаги кичик хусусий мактабга юборган. Лос Анжелесдаги кино мактабининг режиссёрлик бўлимини тугатган бола фильмларда рол ўйнашни хоҳламаслигини айтган.

Фото: Instagram

Арян болалигидан спортга қизиққан ва таэквондо бўйича қора белбоғга эга бўлган. 2010 йилда эса Maxarаштра штатидаги мусобақаларда олтин медални қўлга киритган. Шоҳрух Хоннинг тўнғич ўғли 2021 йилда Мумбайдаги Cordelia Cruises кемасида ўтказилган рейддан сўнг Наркотик моддаларни назорат қилиш бюроси томонидан ҳибсга олинган. Кейинчалик озодликка чиқарилган Арян Хон кинодаги фаолиятини режиссёр сифатида бошлашга қарор қилган. Шундай қилиб, Арян Хон сценарий ёзиш ва режиссёрлик фаолиятини “Стардом” номли сериал билан бошлади.

Фото: Instagram
Фото: Instagram

Арян Хон 2019 йилда “Қирол шер” анимацион фильмининг ҳиндча дубляжида Симбага овоз берган. Унинг отаси Шоҳрух Хон эса Муфаса ролига овоз берган. Бу лойиҳа Аряннинг овоз актёр сифатидаги дебюти бўлган.

Арян Хон шахсий ҳаётини оммадан йироқ тутишга ҳаракат қилади ва ижтимоий тармоқларда камнамо бўлади. Шунга қарамай, у Болливуддаги фаолияти билан ота-онасининг изидан боришга интилмоқда.

Фото: Instagram

Шоҳруҳхоннинг қизи Суҳана Хон

Фото: Instagram

Суҳана 2000 йилнинг 22 май санасида туғилган. Қизалоқ кўп қиррали шахс сифатида вояга етди. У рақс ва спортни яхши кўрарди, ҳикоялар ёзарди ва отаси билан тез-тез крикет мусобақаларида қатнашарди. У мактаб йилларида таэквондо билан шуғулланган, футбол жамоаси сардори бўлган, турнирларда ғолиб чиққан. Бўлажак актриса нуфузли Дҳирубҳая Амбани мактабида ўқиган, кейинчалик Англиядаги бой инсонларнинг фарзанди таҳсил оладиган мактаб-интернатга ўқишга кирган.

Фото: Instagram
Фото: Instagram

2018 йилда Суҳана Vogue Indiа журналининг август сони муқовасида чиққанидан сўнг Болливуддаги қариндош-уруғчилик ҳақидаги қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Журналда ҳали кино оламида дебют қилмаган 18 ёшли қиз “талаба, театр ишқибози ва бўлажак юлдуз” деб таърифланган.

Фото: Instagram

У коллежда таҳсил олганидан сўнг Нью Йорк санъат университетида ўқиди. У ерда актёрлик ва саҳна актёрлиги бўйича таълим олди. Суҳана 19 ёшида 10 дақиқалик “Кўкнинг кулранг қисми” қисқа метражли фильмида актриса сифатида дебют қилди. Бу лойиҳа ўзаро муносабатлардаги муаммоларни ҳал қилиш учун саёҳатга чиққан ёш жуфтлик ҳақида ҳикоя қиларди. Фильм YouTube’да 2 миллиондан ортиқ томоша қилинди ва ёш актрисанинг фаолияти бирорта салбий изоҳга сабаб бўлмади.

Фото: Instagram

Аслида Суҳанадан бундай юқори савиядаги ижрони ҳеч ким кутмаганди. Томошабинлар Шоҳрух Хоннинг қизини тасвирлашга сўз топа олмади. Улар қизнинг ташқи кўриниши отасига ўхшашини, унинг маҳорати ва истеъдоди энг юқори даражада эканини таъкидлади. Шоҳрух Хон қизининг Болливудда муваффақиятга эришишида ҳеч қандай ёрдам бермади.

Суҳана 2022 йилнинг декабрь ойида режиссёр Зоя Ахтар томонидан суратга олинган “Арчи” фильмида суратга тушди. Бу лойиҳа машҳур “Ривердейл” сериалининг ҳинд тилидаги мослашуви. Сериалнинг премераси Netflix’да бўлиб ўтди.

Фото: Koimoi

​Жорий йилда Арян Хон ўзининг режиссёрлик дебютини нишонлайдиган янги Netflix сериали — “Болливуднинг шўх йигитлари” премераси бўлиб ўтади. Сериал Ҳиндистон кино индустрияси ҳақида бўлиб, унда ҳинд киносига янги келган ёшлар Болливооднинг мураккаб ва олдиндан айтиб бўлмайдиган дунёсида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилади. Сериал илк бор 2025 йил июнь ойининг биринчи ҳафтасида намойиш этилиши режалаштирилган. Унда Шоҳруҳ Хон ва унинг ўғли Арян Хон бош ролларни гавдалантиради.

Шридевининг қизлари Жанви Капур ва Кҳуши Капур

Фото: Instagram

Ҳинд киносининг афсонавий актрисаси икки нафар қизи: Жанви ва Кҳуши Капурни вояга етказган. 1997 йилда туғилган Жанви Капур ҳозирда машҳурлик мақоми сари олға қадам ташламоқда. У 2018 йилда “Юрак уриши” дебют фильми билан актрисалик орзуларини рўёбга чиқарди. Афсуски, Шридевига катта экранда қизининг дебютини кўриш насиб этмади.

Фото: Instagram

Жанвининг саноатдаги дебюти 2013 йилда, у 16 ёшда бўлганида бўлди. Уни оилавий дўсти Каран Жоҳар “2-курс талабаси” фильмига таклиф қилиши керак эди. Бироқ лойиҳа тўхтатилди ва “Юрак уриши” унинг илк лойиҳасига айланди. Мазкур лойиҳадаги роли учун у “Энг яхши дебютант” номинацияси бўйича Zee Sine Award мукофотини қўлга киритди.

Фото: Instagram

Кҳуши 2000 йилда туғилган, ҳозирда кино соҳасида ўз ўрнини топишга интилмоқда. У Суҳана билан бирга “Арчи” номли Netflix фильмида дебют қилди. Мазкур фильмда Кҳуши ўзининг актёрлик маҳоратини намойиш этиб, томошабинларнинг эътиборини қозонди.

Фото: Instagram
Фото: Instagram

Амитабҳ Баччаннинг набираси Агастя Нанда

Фото: Индиа Форумс

Болливуднинг афсонавий актёрларидан бири Амитабҳ Баччан ва Раж Капурнинг набираси Агастя Нанда 2000 йил 23 ноябрда Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида туғилган. Онаси Швета Баччан Нанда ёзувчи ва журналист, отаси Никҳил Нанда эса Ҳиндистоннинг йирик компанияларидан бири бўлган Essorts Group’нинг бош директори. Агастянинг опаси Навя Навели Нанда бизнес соҳасида фаолият юритади.

Агастя Нанда Лондонда жойлашган нуфузли Sevenоaks мактабида таҳсил олган. Ушбу мактаб Британиядаги энг яхши ўқув юртларидан бири бўлиб, у ерда шаҳзода Уилям ва бошқа таниқли инсонларнинг фарзандлари ўқиган.

Фото: India Today

Агастя 2023 йилда ҳинд киносига кириб келган. Унинг дебют фильми “Арчи” лойиҳаси бўлиб, унда ёш ижодкор Арчи Эндрюс ролини ижро этган.

Жорий йил иккинчи чорагида у яна бир катта лойиҳа — “Иккиси” фильмида суратга тушиши кутилмоқда. Бу фильм 1971 йилги уруш даврида Парам Вир Чакра мукофотига сазовор бўлган лейтенант Арун Кҳетрапалнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади ва режиссёр Срирам Рагҳаван томонидан суратга олинади.

Санни Деолнинг ўғли Ражвир Деол

Фото: АBP News

Санни Деолнинг кенжа ўғли ва Дҳармендранинг набираси Ражвир Деол 1994 йил 12 майда Мумбай шаҳрида туғилган. Онаси Пужа Деол, акаси Каран Деол ҳам актёрлик фаолияти билан шуғулланади. Ражвир Мумбайдаги Esole Mondiale World мактабида таҳсил олган.

Фото: Instagram

Унинг кино оламидаги дебюти 2023 йилда “Икковлон” фильмида бўлиб ўтган. Унда Ражвир Палома Дҳиллон билан биргаликда суратга тушган. Фильм режиссёри Авниш Баржатя бўлиб, лойиҳа Rajshri Productions томонидан ишлаб чиқарилган. Ражвирнинг ижроси эса томошабинлар ва танқидчилар томонидан ижобий баҳоланган.

Фото: Masala.com

Митҳун Чакрабортининг ўғли Намаши Чакраборти

Фото: Telegraph Индиа

Намаши Чакраборти 1992 йил 4 сентябрда Мумбай шаҳрида туғилган. У ўзининг актёрлик фаолиятини бошлашдан олдин Шиамак Давар мактабида рақс санъатини ўрганган ва Мумбайдаги Кишор Намит Капур актёрлик институтида таҳсил олган.

Фото: Ааж Так

У 2013 йилда “Қаҳрамон” номли қисқа метражли фильмини суратга олди, сўнг акаси Мимоҳнинг “Севги дарёси” фильмида режиссёр ёрдамчиси бўлиб ишлади. Сўнг Намаши ўзининг биринчи “Ёмон йигит” номли фильмини ола бошлади.

Фото: Instagram

Фильм 2020 йилда экранларга чиқиши керак эди, бироқ пандемия туфайли лойиҳанинг премераси кечиктирилди. 2021 йилнинг кузида суратга олиш гуруҳи фильм съёмкаси учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди ва Митҳун Чакраборти ҳам ўғлини қўллаб-қувватлаш учун биргаликда учди.

Фото: Сcролл ин

Шундай қилиб, “Ёмон йигит” фильми 2023 йил 28 апрелда намойиш этилди. Фильмда Намаши ўзининг биринчи актёрлик иши билан томошабинлар эътиборини қозона олди.

Саиф Али Хоннинг қизи Сара Али Хон

Фото: Instagram

Сара — актёр Саиф Али Хон ва актриса Амрита Сингҳнинг қизи. У 1995 йилнинг 12 августида туғилган. Актриса қироллар наслидан, чунки унинг отаси томонидан бобоси Мансур Али Хон собиқ Бҳопал мулкининг меросхўри, наваб ва биринчи даражали крикетчи эди. Унинг бувиси Шармила Тагор ҳам собиқ актриса ва Рабиндранат Тагорнинг ҳурматга сазовор сулоласидан бўлган.

Фото: Instagram

Сара Али Хон таниқли оиланинг вакили сифатида, мукаммал таълим олди. У Колумбия университетининг тарих ва сиёсатшунослик факультетини тамомлади. 2018 йилда у ота-онасининг изидан боришга қарор қилди ва “Кадернатҳ” фильмида дебют қилди. Ушбу мелодрамадан кейин актриса катта муваффақиятга эришди. Фильм ҳақида жуда хилма-хил шарҳлар бўлса-да, ҳамма истисносиз Сара Али Хоннинг чиқиши ҳақида иштиёқ билан гапирди.

Актриса дебюти учун “Энг яхши актриса” сифатида нуфузли Халқаро Ҳиндистон кино академияси ва Filmfare мукофотлари билан тақдирланди. Кейинчалик у “Симба” жанговар комедиясида суратга тушди.

Фото: Instagram

Кейин эса Имтиаз Алининг “Муҳаббат кеча ва бугун-2” романтик драмасида (2020 йилда суратга олинган) ва “Портер #1” комедиясида рол ўйнади. Иккала фильмда ҳам унинг ижроси тўлиқ танқид қилинган, бироқ унинг ортидан суратга олинган “Ғалати севги” фантастик романтик комедияси унинг обрўсини яна оширган.

Фото: Instagram

Саиф Али Хоннинг ўғли Иброҳим Али Хон

Фото: Instagram

Иброҳим Али Хон актёр Саиф Али Хон ва унинг биринчи рафиқаси Амрита Сингхнинг фарзанди. Иброҳим 18 ёшга тўлиши биланоқ кино доираларида режиссёр ва продюсер Каран Жоҳар билан ўзининг илк фильмини тайёрлаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. 2008 йилда отасининг “Услуб” номли фильмида дебют рол ижро қилган Иброҳим яқинда берган интервьюлардан бирида машҳур актёр бўлишни исташини таъкидлаган.

Фото: Instagram

Фотосессиялар, газета-журналлардаги мақолалар ва муқовалар, шахсий ҳаётга бўлган ғайриоддий қизиқиш, ижтимоий тармоқлардаги кўплаб мухлислар — буларнинг барчаси Иброҳимни туғилганидан бери ўраб олган эди.

Фото: Instagram
Фото: Instagram

Иброҳим “Замин” триллерида Каран Жоҳар билан бирга иштирок этди. Фильм Кашмирдаги терроризм воқеалари ҳақида ҳикоя қилади. Лойиҳани суратга олиш гуруҳи Иброҳим ҳақида: “У жуда меҳрибон. Бошқа баъзи янги келганлардан фарқли ўлароқ, Иброҳим машҳур актёрнинг фарзанди эканлиги билан мақтанмайди. Иброҳим ўз ишини яхши билади. У ҳаммага Саиф Али Хонни эслатади. У суратга олиш майдончасига келганида 20 йил аввалги Саиф саҳнага чиққандек бўлади. У ёш ва отасига жуда ўхшайди”, дея фикр билдиришган.

Фото: Instagram



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *