Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичида Эронга қарши ўйин ўтказди.
Учрашув драматик баҳсда кечди. Вакилларимиз ўйинда икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олди.
Дастлаб Ҳожимат Эркинов 16-дақиқада ҳисобни очди. Иккинчи таймда Тареми ҳисобни тенглаштирди. Аммо голдан бир дақиқа ўтар-ўтмас Аббосбек Файзуллаев гол уриб, Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада яна ўша Тареми гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.
Натижада ўйин дуранг билан якунланди.