• Ср. Апр 23rd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

25 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Қашқадарёда қатор ИИБ мулозимлари ишдан олинди

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ўтказган йиғилишда Кўкдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари ва қатор ИИБ мулозимлари ишдан олинди. Қарши шаҳри, Косон ва Муборак тумани ИИБ бошлиқларига эса кескин интизомий жазолар қўлланди.


дайжест

«Газимиз учта Ўзбекистонга етган бўларди, агар аҳоли кўникиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида» — Азим Ахмедхаджаев

«Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг сўзларига изоҳ берар экан, «агар аҳоли ўрганиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди», деди. Аммо иқтисодчилар бошқа муаммоларга ишора қилишади.


дайжест

Ўзбекистонликлар февралда энг кўп гўшт ва сут нархи ошганини сезди

Ўзбекистонда февраль ойида сезилган инфляция даражаси 15,1 фоизга ўсди, бу сўнгги икки йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Марказий банк сўровига кўра, респондентлар гўшт, сут, коммунал хизматлар ва ёқилғи нархлари энг кўп ошганини билдирди.


дайжест

Ўзбекистонда чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи заводлар қурилади

2025−2027 йилларда Ўзбекистоннинг 7 та ҳудуддида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқарувчи заводлар қурилади.


дайжест

Тошкент вилоятида Cobalt билан тўқнашган Nexia 2 ёниб кетди

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида Cobalt йўлдан қайрилиб олаётган Nexia 2 га бориб урилди. ЙТҲ оқибатида иккинчи машинада ёнғин юзага келди. Ҳеч ким жароҳатланмади.


дайжест

Мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги ходимларга кўп йиллик хизмати учун ойлик устама тўланади

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, Қорақалпоғистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари ходимларига ҳар ойлик устама тўлаш белгиланди.


дайжест

Ўзбекистонлик ҳамширалар Қатарга ишга таклиф қилинмоқда

Қатар ўзбекистонлик ҳамшираларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 2000−2750 доллар атрофида бўлиб, номзодлар камида 2 йиллик тажрибага эга бўлиши ва инглиз тилини билиши лозим. Қабул қилинганлар Қатарга бориш харажатлари ва уй-жой билан таъминланади.


дайжест

Тошкентдаги Шофайзи кўчаси 1 майгача автомобиллар ҳаракати учун ёпилди

Шайхонтоҳур туманидаги Шофайзи кўчаси 25 мартдан 1 майга қадар автомобиллар ҳаракати учун ёпилди. Бу вақт мобайнида ҳудудда таъмирлаш ишлари олиб борилиб, очиқ коллекторлар ёпилади, автомобиль йўли, яшил ҳудудлар, пиёдалар ва велосипед йўлаклари барпо этилади.


дайжест

Тошкентнинг бир қанча ҳудудларида 25, 26, 27 март кунлари иссиқ сув ўчирилади

Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа ва Юнусобод туманларида 25, 26, 27 март кунлари иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Таъминот 9:00 дан 18:00 гача ўчирилади.


дайжест

Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ишга тушган — Рақамли технологиялар вазирлиги

Рақамли технологиялар вазирлиги Ўзбекистонда 112 ягона диспетчерлик хизмати ҳукумат қарорида белгиланган муддатда ишга тушганини маълум қилди. Хизмат ИИВ, ФВВ, ССВ, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда «Ҳудудгазтаъминот» шошилинч хизматларини маълумотларни узатишнинг ягона тармоғига бирлаштиради.


дайжест

Самарқандда 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади

Самарқанд вилоятида 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилади. Бунда аҳоли учун бир метр куб ичимлик суви нархи 2800 сўмни, юридик ташкилотлар учун эса 6700 сўмни ташкил этади.


дайжест

ДХХ ҳудудларда қарийб 100 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди

ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Маълум қилинишича, тадбирлар давомида қарийб 100 кг наркотик воситалар ашёвий далил сифатида олинган.


дайжест

Сариосиё ва Зарафшон аэропортлари 2025 йил охиригача очилиши мумкин

Uzbekistan Airports бошқаруви раиси Жавлонбек Умархўжаев ёзда Сариосиё аэропорти, йил охиригача эса Зарафшон аэропорти очилишини маълум қилди. У, шунингдек, водий вилоятлари учун ягона халқаро аэропорт яратиш стратегия ва хавфсизлик нуқтаи назаридан маъқул вариант эмаслигини айтди.


дайжест

«Мамлакатда дўстлик, тенглик, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ишларни қатъий давом эттирамиз» — президент

Шавкат Мирзиёев ислом оламидаги зиддиятлардан хавотир билдириб, мусулмонлар бирлигини мустаҳкамлашга чақирди. «Тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун бирдамлик ва ислом уммати ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда», — деди у Тошкентдаги ифторлик чоғида.


дайжест

Андижонда 2 балли зилзила юз берди

Андижон вилоятида эпимаркази Пахтаобод туманига тўғри келган ер силкиниши юз берди. ФВВ маълумотларига кўра, 3 та туман аҳолиси 2 баллик зилзилани ҳис қилган.


дайжест

Тошкентда Даун синдроми бор болалар фестивали ўтказилди — фоторепортаж

Тошкент шаҳрида Даун синдроми бор болаларнинг анъанавий «Дунё қуёш нигоҳида» фестивали ўтказилди. Унда 350 дан ортиқ оила қатнашди. «Даун синдроми бўлган инсонларга ачиниш керакмас, улар муҳаббат ва тенг имкониятларга лойиқ», — дейди ташкилотчи Шаҳноза Икрамова. Тафсилотлар «Dunyouzbeklari.Com» репортажида.


дайжест

Трамп маъмурияти The Atlantic муҳарририни ҳусийларга қарши операцияни муҳокама қилаётган Signal чатига тасодифан қўшди

The Atlantic журнали бош муҳаррири Жеффри Голдбергга кўра, Донаьлд Трамп маъмурияти амалдорлари уни ҳусийларга қарши ҳарбий режалар, жумладан, зарбалар жойи ва вақтини муҳокама қилаётган Signal’даги чатга тасодифан қўшиб қўйган. Оқ уй хатони тан олди, аммо операция муваффақиятли бўлганини айтди.


дайжест

Суд ФИФА ва УЕФА собиқ раҳбарлари Йозеф Блаттер ва Мишель Платинини коррупция иши бўйича яна оқлади

Швейцария суди собиқ ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА собиқ раҳбари Мишель Платинини коррупция ишида такроран оқлади ва прокурорлар апелляциясини рад этди.


дайжест

АҚШ Украина ва Россия билан Қора денгизда сулҳ тузишга келишиб олди

АҚШ Ар-Риёддаги музокаралар якунида Украина ва Россия билан Қора денгизда хавфсиз кема қатновини таъминлаш ва куч ишлатишни истисно қилишга келишиб олди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *