Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Давлатобод туманидаги автомобилларга метан газ қуйиш шохобчасида Damas автомобили ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳолат 25 март куни содир бўлганини маълум қилди.
Бўлимга соат 17:58 да Нуробод маҳалласида жойлашган газ заправкада машинада ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:03 да воқеа жойига етиб борган, 18:04 да ёнғин ўраб олиниб, 18:06 да ўчирилган.
Ҳодисада Damas автомобили тўлиқ ёниб зарарланган. Жароҳатланганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.