• Вт. Июн 16th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Болага унинг ётоғи остида ҳеч нарса йўқлигини исботламоқчи бўлган энага у ердан номаълум эркакни топди


Американинг Канзас штатида 4 ёшар боланинг илтимосига кўра унинг каравоти остида йиртқич ҳайвонлар бор-йўқлигини текширишга ва болани тинчлантиришга қарор қилган энага у ерда номаълум эркакни топиб олди. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб “Правила жизни” хабар бермоқда.

Фото: The Guardian

Воқеа 24 март, душанба куни содир бўлган. Энага икки болани ухлашга ётқизиш тараддудида бўлган. Болалардан бири унинг каравоти остида “йиртқич ҳайвон” борлигидан шикоят қилган. Аёл болага ётоқ остида ҳеч нарса йўқлигини кўрсатмоқчи бўлганида, у ерда яширинган номаълум эркак билан юзма-юз келган, дейилади полиция баёнотида.

Шундан сўнг эркак аёлни уриб, болани туртиб, йиқитган, кейин воқеа жойидан қочиб кетган. Қўнғироққа жавоб берган полиция ходимлари уни эртаси куни тонгда ўша районда қўлга олди. Аниқланишича, гумонланувчининг бир вақтлар худди шу уйда яшаган 27 ёшли Мартин Вилялобос бўлган.

Фото: Тhе Mirror

Ҳибсга олинганидан сўнг у турли айбловлар, жумладан, одам ўғирлашга уриниш, ўғрилик, вояга етмаган шахсларнинг ҳаётини хавф остига қўйиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимига тўсқинлик қилиш каби айбловлар билан қамоққа олинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *