• Пт. Ноя 7th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Кўкдала туманида тарвуз пишди


Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида тарвуз пишди. Бу ҳақда Кўкдала тумани матбуот хизмати хабар берди. 

Тарвузнинг рамзий ватани ҳисобланган Кўкдала туманида бу йил рекорд янгиланди.

Ўтган йиллар 17-апрелда тарвуз етиштириб, рекорд қўйилган бўлса бу гал бу рекорд янада муддатидан аввалроқ ўрнатилди.

Тарвуз етиштирган деҳқон Солиҳ Жуманазаров бу ҳосил шунчаки тажриба сифатида бир нечта дона етиштирилганини, оммавий сотиш ва бозорга ҳосил етказиш учун қолган тарвузлар пишиб, етилишига таҳминан 15 кунлар муддат борлигини маълум қилди.

Маълумот учун ушбу туманда 20 минг гектардан ортиқ майдонга тарвуз экилган. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *