Тошкент аэропортидан Ўзбекистонга киритилмай изига қайтариб юборилган ББС мухбири Наталияхоним ўзбек мухолифатининг устунларидан бири Дадахон Хасан билан
Бунчалар малоҳат айтгил кимда бор,
Кимда бор бунчалар латофат, ҳусн.
Сендаги шу иқбол ҳамда шу виқор,
Бахтиёр ҳофизга муборак бўлсин!
(Абдулла Ориповдан)
«ҲАММА АҚЛИМ ЧЎНТАГИМДА»
Наталияхонимга ҳавасим келди. Ҳалиям уни қайтариб эъропортнинг ўзида содир бўлаётган ишларни унинг кузидан яширишибди. Ташқарида-ку ҳамма билган «катта ишлар».
Мен Тошкент аэропортидан қайтиб келмадим аммо ундан ташқарига чиққунча Насриддин Афандини менга ҳамроҳлик қилиши истадим.
Бошқа фавлатларда жомадонни лазерданми ишқилиб оддий қилиб айтганда комьютер орқали кўздан кечирадилар фақатгина зарур ҳолларда очиб кўрадилар. Ўзбекистонда эса барча киши атторлар каби бирма бир жомадонларини очиб кўрсатишга мажбур этиладилар. Бунда текширувчилар нимани ўз шахсий манфаатлари учун қўлга киритиш масаласи билан бошларини қотирадилар. Ҳам вақт кетади, ҳам асаблар таранглашади.
Бу каби бир неча марта очиб ёпишлардан кейин қуласиз ва тоза ҳавога чиқишга уринасиз. Тошкент аэропортининг ўзида ташқарида чиқиш жойида кўплаб болаларнинг тўпланиб туришгани кўрасиз. Ўйлайсизки, булар кимнидир кутишмоқдами? Йўқ, асло! Булар аэропорт ичидан сиз каби синовларнинг баридан ўтишган энди бўлса миршабларга “ҳисобот” топшираётган бўладилар.
Уларку ўзи пул ишлаб оиламни боқаман дея ёшликдаги кучларини рус оғаларига сотиб келмоқдалар. Энди миршабларнинг қўполлашган муомаларига кандай куч топиб жавоб беришаркин? Миршабнинг ҳам жиҳилдони катта эканда!
Ёшлика Амитабх Баччан номли ҳинд актёри суратда тушган фильм кўз олдимга келди. Миршаб кийимини кийган Баччан дейди:-«Бу кийимнинг менга ёқишини сабаби унда чўнтакларнинг кўплигидир”.
Қачон ўзбекистонда миршабларнинг чўнтаксиз кийимларини кийиш модага кираркин?