Андижон шаҳри Асака туманида 8 апрель куни юк машинаси йўл бўйидаги уйни бузиб ичкарига кириб кетди, деб хабар бермоқда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати.
Соат 13:10 ларда Янгисор маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган «Зил ММЗ» юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида хонадонга бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида транспорт воситасининг ҳайдовчиси жароҳат билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.