• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентда “мигалка” ўрнатиб олган рақамсиз Spark ҳайдовчиси ЙПХ ходимларидан қочди


Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчига қўл кўтаргани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ изоҳ берди.

Фото: Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 11 апрель куни соат 23:50 ларда ЙПХ ходимлари давлат рақам белгисисиз, ноқонуний равишда “мигалка” ўрнатиб, уларни ёқиб олган Spark автомашинасига тўхташ ишорасини берган. 

Ҳайдовчи ходимларнинг кўрсатмасига амал қилмасдан, ҳаракатини давом эттиради. У бир неча бор светофорнинг қизил чироғига бўйсунмайди. Ходимлар автомашинани тўхтатиб, уни жарима майдончасига қўйди. 

Ҳайдовчини жавобгарликка тортиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.

Тошкент шаҳрида 5 апрель куни юқори тезликда ҳаракатланган Malibu ҳайдовчиси ЙПХ ходимини “капот” устида судраб кетганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *