• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

40 ёшли Роналду Саудия чемпионатида иккинчи ёшлигини ўтказмоқда


Саудия Арабистони чемпионатининг 27-туридан ўрин олган “Ан-Насср” ва “Ар-Риёд” ўртасидаги баҳсда (2:1) португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду иккита гол урди. Ушбу дубли орқали 40 ёшли футболчи жорий мавсум Саудия Про Лигасидаги голлари сонини 23 тага етказди ва тўпурарлик пойгасида пешқадамликни мустаҳкамлади.

Фото: Sport24

Криштиану 26 учрашувда 23 та гол урган. Роналду энг яқин таъқибчисидан 4 та голга ўзиб кетди. Ҳозирда “Аш-Шабоб” футболчиси Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ 19 та гол билан 2-ўринда бормоқда. Карим Бензема (“Ал-Иттиҳод”), Айвон Тони (“Ал-Аҳли”) ва Маркос Леонардо (“Ал-Ҳилол”) 17 та гол билан кучли учликни бўлишиб турибди. 

Маълумот учун, Роналду ва “Ан-Насср” ўртасидаги амалдаги шартнома ёзда якунига этади. Футболчи ҳали риёдликлар билан янги битим борасида келишувга эришгани йўқ. 

Аввалроқ футболчи ёзда “Реал”га қайтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Transfermarkt портали португал ҳужумчисининг қийматини 12 миллион еврога баҳоланмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *