• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Янги Ўзбекистон» боғида ўтган инклюзив югуриш марафони – Dunyouzbeklari.Com

VII Тошкент халқаро марафони доирасида 12−13 апрель кунлари «Инсон учун» инклюзив югуриш марафони бўлиб ўтди. Марказий Осиёда илк бор ўтказилган мазкур спорт тадбирида мингдан зиёд ногиронлиги бўлган шахс иштирок этди. «Dunyouzbeklari.Com» марафондан репортаж тайёрлади.

«Янги Ўзбекистон» боғида ўтказилган марафон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассосацияси ҳамда Паралимпия қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизматининг «Dunyouzbeklari.Com»га маълум қилишича, икки кун давом этган марафонда жами 1300 нафар ногиронлиги бўлган шахс ва махсус мактаб интернатлари ўқувчилари, шунингдек, агентлик ва тизим ходимлари, ҳаваскор спортчилар қатнашди.

Бундан ташқари, марафонда агентлик директори Мансурбек Оллоёров, унинг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, Миллий паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Тошхўжаев ҳамда таниқли спортчилар ҳам иштирок этди.

«Марказий Осиёда биринчи марта ўтказилган марафондан кўзланган асосий мақсад — ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб қилиш ва қизиқишларини ошириш, спорт орқали реабилитация қилиш ва Ўзбекистон терма жамоаси учун иқтидорли спортчиларни саралаб олишдир», — дейилади агентлик ахборотида.

Қайд этилишича, икки кунлик марафон доирасида эркаклар ва аёллар тоифасида жами 48 нафар ғолиб аниқланиб, уларга турли номинация бўйича медаль ва пул мукофотлари топширилди. Хусусан, 1-ўрин 5 млн сўм, 2-ўрин 3 млн сўм, 3-ўрин 2 млн сўм пул билан тақдирланди.

Фото

ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, инклюзив югуриш марафони, ногиронлиги бўлган шахслар

Фото: Shahnoza_mirziyoyeva / Instagram

Президентнинг 2024 йил 8 ноябрдаги қарорига асосан, 2025 йилда «Инсон учун» инклюзив марафонларини республиканинг барча ҳудудида ўтказиш режалаштирилган. Марафон ҳозиргача Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ташкил этилганди. Уларнинг ҳар бирида 300 нафардан ногиронлиги бўлган шахс қатнашди. Йил якунигача мамлакатнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтиши кутилаётган инклюзив марафонларда жами 4850 нафар ногиронлиги бўлган шахсни жалб қилиш кўзда тутилган.

Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *