• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

А Серия. “Рома” Рим дербисида дуранг ўйнади. Шомуродов захирадан майдонга тушди (видео)

А Серия. “Рома” Рим дербисида дуранг ўйнади. Шомуродов захирадан майдонга тушди (видео)


Италия А Серияси 32-тури доирасидаги “Лацио” — “Рома” баҳси якунига етди. Қизиқарли кечган учрашувда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Фото: Getty Images

Беллашувнинг дастлабки таймида мухлислар гол кўришмади, лекин иккинчи бўлим бошида “Лацио” ўйиндаги ҳисобни очди. Гол муаллифи — Алессио Романьоли. Шундан кейин Клаудио Ранери таркибда бир қанча ўзгаришларларни амалга оширди. 59-дақиқада Лоренсо Пеллегрини ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди. 

69-дақиқага келим “бўрилар” ҳисобни тенглаштирди. Салемакерснинг узатмасидан кейин Матиас Суле “Лацио” дарвозасини ишғол қилди. 

Баҳснинг қолган дақиқалари ҳам қизиқарли курашлар остида ўтди, лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Қўлга киритилган очкодан кейин “Лацио” 56 очко билан 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, “Рома” 54 очко тўплаган ҳолда 7-поғонадан жой олган.

А Серия

32- тур

13 апрель, якшанба

“Лацио” — “Рома” 1:1

Голлар: 1:0 — Алессио Романьоли (47), 1:1 — Суле (69)



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *