• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

U-17 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ёшлари БААни енгиб, ярим финалга йўл олди (видео)

U-17 Осиё чемпионати. Ўзбекистон ёшлари БААни енгиб, ярим финалга йўл олди (видео)


Саудия Арабистони майдонларида ўтаётган U-17 Осиё чемпионати чорак финал босқичи баҳслари ўтказилмоқда. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 13 апрель, якшанба куни БААга қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди. 

Фото: ЎФА

Ислом Исмоилов жамоаси учрашувни ажойиб тарзда бошлади. 13-дақиқада Асилбек Алиев жарима зарбасидан супер гол муаллифига айланди. 36-дақиқага келиб, Алиев ўзининг дублини расмийлаштирди. Биринчи бўлим охирида Сайфиддин Содиқов пенальтидан Ўзбекистоннинг ўйиндаги 3-голини киритди.

Иккинчи таймнинг 67-дақиқасига келиб БАА ҳисобни бир оз қисқартиришга эришди. Муҳаммад Бути гол уриб, таблодаги натижани 3:1 кўринишига келтириб қўйди.

Баҳснинг қолган дақиқалари ҳам қизғин курашлар остида ўтди, бироқ дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Шу тариқа Ўзбекистон ярим финал йўлланмасига эга чиқди. Энди улар Индозения — Шимолий Корея баҳси ғолиби билан финал йўлланмаси учун курш олиб боради.

U-17 Осиё чемпионати

Чорак финал

13 апрель, якшанба

Ўзбекистон U-17 — БАА U-17 3:1

Голллар: 1:0 — Асилбек Алиев (14), 2:0 — Асилбек Алиев (36), 3:0 — Сайфиддин Содиқов, 3:1 — Бути (67)

https://www.youtube.com/watch?v=V9xdndFoXao



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *