Тошкент шаҳри Бектемир туманида пиёда ўлими билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 13 апрель куни соат 22:00 атрофида Хонобод кўчасида содир бўлган. 27 ёшли Д.А. Howo юк машинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 56 ёшли фуқаро Г. Д.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.