• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Мянмада яна зилзила содир бўлди


Мянма пойтахти Нейпидодан 10 км ғарбда 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Таиланд метеорология департаменти хабар берди.

Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда жойлашган. Мамлакатнинг турли нуқталарида 3,4 дан 3,9 гача магнитудали ер силкинишлари қайд этилган.

Жабрланганлар ва бузилишлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Эслатиб ўтамиз, Мянмада 28 март куни 7,7 баллгача бир нечта ер силкиниши юз бериб, унинг таъсири Таиланд, Хитой ва Ветнамда ҳам сезилган, минглаб одамлар қурбон бўлганди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *