• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Андижондаги «радар овчиси» иши юзасидан расмий маълумот берилди


Ижтимоий тармоқларда «Андижон шаҳрида 52 та радар камерани тош билан уриб синдирибди» сарлавҳаси билан тарқалган видеохабар юзасидан вилоят ИИБ расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 1976 йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган маҳаллий тадбиркорга тегишли бўлган 51 дона «Hikvision» русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона «Hikvision» русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган «SRKET» русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикастлаган.

Иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосасига кўра,  жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан жиноят кодексининг тугишли банди асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *