• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади



Ўзбекистонда ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат аста-секин пасайиб, ёмғир ёғади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет агентлиги.

Душанба куни Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.

Сешанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати +24…+29 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда +32…+37 даражагача бўлади.

Чоршанбада республиканинг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Жума ва пайшанба кунлари республиканинг катта қисмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди, республика ҳудудининг катта қисмида 16 апрелда +20…+25 даража, 17 апрелда +18…+23, 18 апрелда +16…+21 даража бўлади.

Шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 17−18 апрель кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ кузатилади.

14−18 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкент шаҳрида душанбанинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин, эртага ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан +25…+28 даража бўлади. 16 апрелда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +23…+25 даража бўлади.

17−18 апрель кунлари вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат аста-секин +17…+20 даражагача пасаяди. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, вақти-вақти билан 12−15 м/с гача кучаяди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *