• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Road24 ми ёки Safe Road? Нега ишлаб турган иловадан воз кечилди? — Дарё Янгиликлари


Бугун ижтимоий тармоқларда айнан шу мазмундаги саволлар кўп ва хўп янгради. Ҳар ким ўзича талқин қилди. Кимдир “у” деса, бошқа биров “бу сабаб” деди. Хуллас, талқин турлича, бироқ, масъуллар буни “фуқароларга янада қулайлик яратиш”, деб номлади.

Гап нимада?

Аслида ҳаммаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг баёнотидан бошланди.

Фото: Зойир Йўлдошов

У Telegram каналида расмий хабар эълон қилар экан, айни кунга қадар бинойидек ишлаб турган иловада маълумотлар улашиш тўхтатилганини ёзди. “Шу боис қўл телефонингиздаги ъАп Storeъ ёки ъPlay маркетъ орқали давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ъСафе Роад ЙҲХХъ иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз, — деди.

Зойир Йўлдошев.
Фото: Instagram

Демак расмий чиқишдан маълум бўладики, давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги айни кунга қадар ҳайдовчиларга асосан жарималар ҳақида маълумот берувчи Роад24ъдан воз кечди ва ўзимизники дейилаётган Сафе Роадъни тавсия қилмоқда.

Буни жамоатчилик қандай кутиб олди?

“Бу янги ҳоким келиб ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшайди” — Отабек Бакиров

Отабек Бакиров
Фото: “Дарё”

Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров бу ўзгаришни ҳудудга келган янги ҳокимнинг ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшатди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан Сафе Роад иловаси тавсия ва тарғиб қилинмоқда. Ҳамма ўрганган Роад24 энди ишламасмуш. Роад24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхталипти. Бу худди янги ва қўлинг ўргулсин замонда ҳокимлар тайинланиши билан тадбиркор-у, аҳоли ўрганган эски бозорни буздириб, янгисини қурдириш ва ёқадими, йўқми, ихтиёран-мажбуран кўчиришга ўхшайди, — дейди блогер.

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ушбу ҳолатга эътибор қаратар экан ЙҲХХдаги давлат хизматчиларини йўқ жойдан муаммо ясайдиганлар деб атади.

Муҳрим Аъзамхўжаев
Фото: “Дарё”

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қилиниши керак бўлган мингларча иш бор. Хусусан, ахборот етказиш масаласида ҳам. Масалан, йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги ахборотни очиқ ва мунтазам берадиган мобил дастур қилса бўларди — унинг маълумотлари асосида жамоатчилик ЙҲХХнинг ўзига “ЙТҲ ўчоқлари”ни йўқотиш бўйича ёрдам бериши мумкин эди. Ёки, ундан ҳам осонроқ иш бор — қаерда қандай камера, қандай радар турибди, у қандай қоидабузарликларни қайд этади — шуни мунтазам, онлайн вақт режимида янгиланадиган реестр қилиб қўйиш мумкин. Жуда осон иш. ЙҲХХ шу ишни қилса, антирадарга ҳам ҳожат қолмайди: “Яндекс.Харита”га ўхшаш хизматлар ўша реестр асосида ўз хариталарини доимий янгилаб, ЙҲХХнинг электоратига катта ёрдам қилади. Лекин — йўқ. ЙҲХХдаги айрим давлат хизматчилари йўқ жойдан муаммо ясайди: бинойидек ишлаб турган, халқ ўрганган, қайсидир маънода ҳайдовчиларнинг оғирини енгил қилаётган мобил дастур (“Роад24”) ўрнига “ўзининг” (чалажон) мобил дастури (“СафеРоад”)ни ишлаб чиқади”, — деб ёзади журналист.

Журналист ва блогер Қобил Хидиров мазкур масалага ҳақида ёзар экан “Кадрлар алмашди, иловалар алмашмоқда. Маъноси недур?”, дейди.

Фото: Скриншот

Блогер Шуҳрат Қурбонов мазкур ўзгариш ҳақида ёзар экан “ChatGPT бизда чиққанида: “15 апрелдан ChatGPT ишламайди ва тармоқдан узилади унинг ўрнига ЧатГРТ Неw Оригинал иловасини ўрнатинг”, дея сарказм қилган.

Фото: Скриншот

Масъуллар ҳаракатини қандай изоҳлади?

Xabar.uz журналисти Элбек Боймуродов Telegramъдаги гуруҳларнинг бирида “Ишлаб турган илова нега бошқасига алмаштирилади? Бирор арзирли сабаб борми?”, — дея савол қолдиргач, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев бундан кўзланган мақсад “фуқароларга янада қулайлик яратиш” эканини айтди.

Иловага кирган одам ЙҲХХнинг кўплаб хизматларидан фойдаланиши мумкин. Фақат жарима тўлаш эмас, давлат рақам белгиларига буюртма бериш, давлат рақам белгиларини сақлаш, маъмурий жаримадан шикоят билдириш, жаримани бўлиб тўлаш сингари кўплаб қулайликларни ўз ичига олган. Келгусида айнан ушбу илова ордали янада кўпроқ хизматларни кўрсатиш назарда тутилган, — деди у.

Иловалар кимга тегишли?

Қизиқувчан Telegram каналларидан бири эски ва янги иловалар кимга тегишли эканини суриштирган.

Роад24 иловасининг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси “Каш Апп” МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90 фоиз улушига Ҳасанова Наима Муҳаммаджоновна, қолган 10 фоиз улушига эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади. Сафе Роад иловасининг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлса-да, App Storeъда “АУТОДОC” МЧЖ номидан илова тақдим этилган. Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100 фоиз улуши Каримов Билол Баҳодир ўғлига тегишли. Шунингдек, у “ORIENT IT” МЧЖга ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир, — дейилади бу ҳақдаги маълумотда.

Канал админи “ORIENT IT” МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендер ғолиб бўлганини очиқлаган.

Воз кечилаётган илова ташаббускорлари Роад24 узлуксиз ишлаётганини айтмоқда

Роад24 иловаси масъуллари “Дарё” журналисти билан мулоқот қилар экан илова узлуксиз ишлаётганини, улар ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Бу гаплар ёлғон ва фейк хабарлар ҳисобланади. Илитмос, бу турдаги хабарларга ишонманг. Ўйлашимизча барча хабарлар янги иловага одамларни жалб қилиш учун бўлса керак, — дейди Роад24 иловаси ташаббускорлари.

“Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *