• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Прокуратура Қашқадарёдаги яширин цехни фош этди


Қашқадарё вилоятида фуқаронинг уйида қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Д.А. фуқаро И.Х.нинг Шаҳрисабз тумани, “Истиқбол” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда истеъмолга яроқсиз алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ундан 411 дона акциз марка ва ёрлиқлар, 660 литр спирт, 397 дона елим қопқоқлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *