Ўзбекистон ўсмирлар термасининг Осиё кубоги ярим финалидаги рақиби аниқ бўлди.
Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё Кубоги ўтказилмоқда.
Чорак финалда БААни таслим қилган ўзбекистонликлар Индонезияни 6:0 ҳисобида мағлуб этган КХДР терма жамоаси билан ўйнайди.
Баҳс 17 апрел куни Қироҳ Фаҳд стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик ўсмирлар А гуруҳида барча рақибларини таслим қилиб, биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан эди. Чорак финалда эса БАА 3:1 ҳисобида таслим этилди.