Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 14 апрель куни содир бўлган зилзила кучи Андижон вилояти туманларида сезилди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Эпицентрда сезилиш кучи: 4 балл. У Тошкентдан 312 км жанубий-шарқда жойлашган.

Магнитуда: 3,8. Чуқурлик: 10 км. Координаталари: 40,57 N, 72,81 E.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Хўжаобод туманида 3 балл, 16 км.
  • Қўрғонтепа туманида 3 балл, 22 км.
  • Жалақудуқ туманида 3 балл, 23 км.
  • Булоқбоши туманида 2−3 балл, 28 км.
  • Хонобод туманида 2−3 балл, 30 км.
  • Марҳамат туманида 2 балл, 43 км.
  • Андижон туманида 2 балл, 46 км.
  • Андижон шаҳрида 2 балл, 52 км.
  • Асака туманида 2 балл, 52 км.
  • Пахтаобод туманида 2 балл, 53 км.