• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Ўзбекистонда йил бошидан ҚЭС ва ШЭСларда ишлаб чиқарган электр энергияси 2 млрд кВт соатга етди


2025 йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси 2 млрд кВт соатга етди, дея хабар қилди Энергетика вазирлиги.

12 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 2 млрд кВт соатни ташкил қилди. Шундан қуёш электр станциялари томонидан 1 млрд 169,9 млн кВт соат, шамол электр станцияси томонидан эса 830,1 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, 2025 йил бошидан 12 апрель соат 15:30 га қадар Ўзбекистондаги барча гидро электр станциялари ва қуёш ҳамда шамол электр станциялари томонидан 3 млрд 707 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Ҳозирда кунда Ўзбекистонда 10 та вилоятида умумий қуввати 4067 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 3 та шамол электр станцияси «яшил» энергия ишлаб чиқармоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йили Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 434 млн кВт соат, 2023 йилда эса 576,9 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

2024 йили республиканинг 7 та вилоятида жойлашган 9 та қуёш ва битта шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 млрд 860 млн кВт соатни ташкил қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг бошидан бугунги кунгача шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 2024 йили шамол электр станциялари томонидан йил давомида ишлаб чиқарилган жами электр энергияси миқдоридан (799 млн кВт соат соат) кўпдир.

Таъкидланишича, бунинг натижасида 600 млн куб метр табиий газ тежалишган, атмосферага 1 млн 176 минг тоннадан ортиқ карбонат ангидрид ва 1 минг 176 тонна азот оксидлари чиқишининг олди олинган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *