• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев яқинда фаолиятини тиклаган Андижон аэропорти билан танишди


Шавкат Мирзиёев 15 апрель, сешанба куни ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадидаги Андижон вилоятига ташрифини Андижон халқаро аэропортидан бошлади. Президентга унинг модернизaция ишлари ҳақида ахборот берилди.

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур аэропорт 1978 йилда қурилган бўлиб, ҳозирги талабларга мос келмай қолган эди. Учиш-қўниш йўлагининг юк кўтариш қобилияти пастлиги, замонавий ёритиш тизимининг йўқлиги сабабли қатновларни қабул қилиш имкониятлари чекланганди.

Бугунги кунда реконструкция ишларининг биринчи босқичи битказилган. Хусусан, узунлиги 3 минг 300 метр, кенглиги 60 метр бўлган янги учиш-қўниш йўлаги, юриш йўлаги ва самолётлар тўхташ жойи қурилди. Дренаж тизими янгиланиб, ер ости суви қочирилди. Шунингдек, бу ерда иккинчи юриш йўлаги қурилиши давом эттирилиб, IKAО CАТ-II тоифасидаги радар, метеорология ва ёритиш ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Натижада Boeing, Airbus русумидаги йирик самолётларни ҳам, ноқулай об-ҳаво шароити ва тунги вақтларда ҳам қабул қилиш мумкин бўлади. Таъкидланишича, бу кунлик парвозлар сонини 10 баробаргача ошириш имконини беради.

андижон аэропорти, ташриф, шавкат мирзиёев

Энди иккинчи босқичда йўловчи терминалини янгидан қуриш кўзда тутилган. Бу орқали йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига аввалги 300 тадан 1000 тага, парвозлар сони йилига 584 тадан 3 минг 700 тага ортади. Бу Андижон шаҳри ва Фарғона водийсига қатновлар сонини кўпайтиришга хизмат қилади, дейилади хабарда.

Фаолиятини қайта бошлаган мазкур аэропортда ҳозирда Тошкент — Андижон — Тошкент йўналиши бўйича парвозлар амалга оширилмоқда.

Шавкат Мирзиёев бу ерда самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, маҳаллий ва халқаро парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *