• Вс. Мар 8th, 2026

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Президент Андижон вилоятида 2025 йилда амалга ошириладиган режалар билан танишди


Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади.

Бу ишларни давом эттириб, йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоиз (2024 йилда 6,6 фоизга, 2023 йилда 4,9 фоизга ўсган) бўлиши кутилмоқда.

Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди.

Бу ерда 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.

Давлат раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, республика миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Бугунги кунда Андижон вилоятида 11 мингдан зиёд саноат корхонаси бор. Уларнинг республика саноатидаги улуши 10 фоиздан юқори. Хусусан, ҳудудда 47 та саноат зонаси ташкил этилган. Уларда 2,3 триллион сўмлик 1 000 та лойиҳа амалга оширилган бўлиб, 18 минг киши иш билан таъминланган. Мазкур зоналарда 2024 йилда 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, қарийб 31 миллион долларлик экспорт қилинган.

андижон вилояти, иқтисодий ўсиш, ташриф

Бугунги кунда қиймати 1 миллиард долларлик 288 та инвестиция лойиҳаси амалга ошириш жараёнида. Жумладан, бу йил 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.

Ўтган йилги ташрифдан сўнг, Олтинкўл туманидан 16 гектар ер ажратилиб, мебелларни кластер усулида ишлаб чиқариш мажмуаси ташкил этилган эди. Бу ерда 100 дан ортиқ устахона, 236 та шоурум ва савдо нуқталари жойлашган.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *