• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шеллакни қуритадиган маникюр лампаси саратонни келтириб чиқариши мумкинми?


Тирноққа суртилган қоплама қотиши учун ултрабинафша нурлар керак бўлади, бу терига хавфли деб ҳисобланади.

Фото: Lifehacker

Шеллак табиий равишда қуриб қолмайди. Маҳсулот фақат А типидаги ултрабинафша нурлар таъсирида махсус чироқда қаттиқлашади. Ултрабинафша нурлар эса хавфли ҳисобланади, чунки улар тери ҳужайраларидаги ДНКни бузади. Бу эса саратон хавфини оширади.

Аммо маникюр чироқлари ултрабинафша нурларни оз миқдорда чиқаради. Бундан ташқари, солярийлардаги қурилмалардан фарқли ўлароқ, бу асбоблардан куйиш ва кўпроқ онкологик касалликларни келтириб чиқариши мумкин бўлган Б турдаги нурлар тарқалмайди. Шу сабабли ҳозирча гел-лакни қуритиш лампалари туфайли тери саратони ривожланиш хавфи паст деб ҳисобланмоқда.

Фото: Lifehacker

Шунга қарамай, агар ушбу кичик эҳтимол ҳам сизни ташвишлантирса, маникюрдан 20 дақиқа олдин қўлларингизга SPF 30 дан кам бўлмаган қуёшдан ҳимояловчи крем ​​суртинг. Ёки бармоқсиз шаффоф қўлқоп кийинг. Агар хоҳласангиз, ҳатто махсус — ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилувчи қўлқопларни ҳам сотиб олишингиз мумкин.

Соғлиғига бефарқ бўлмаганлар уйда маникюр қилиши ва оддий лакдан фойдаланиши мумкин, у табиий равишда қурийди.

Фото: Lifehacker

Маникюр чироқларидан кўра, оддий қуёш ва солярийлар кўпроқ зарар этказади. Шунинг учун, терининг саратон касаллигига чалиниш хавфини ҳақиқатан ҳам камайтириш учун шифокорларнинг тавсияларига амал қилиш керак:



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *