• Сб. Апр 19th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди


Президент Шавкат Мирзиёев Янги Андижон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида ўтаётган халқ сайлида сўзга чиқиб, Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳарчасига Бобур шаҳри деб ном беришни таклиф қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

“Ишончим комил, бу ташаббус ҳар томонлама халқимизнинг кўнглидаги иш бўлади. Нега деганда, ҳазрати Бобур — жаҳон тарихида камдан-кам учрайдиган шундай беназир, улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, боғ-у роғлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта арзийди. 

Нега деганда, Бобур Мирзо — Темурийлар Ренессансининг муносиб давомчиси, илм-фан, маданият, санъат ва адабиёт ҳамда истеъдод ҳомийси бўлган буюк шахсдир. 

Унинг ёшлик пайтларидан юртда тинчлик ва адолат ўрнатиш учун олиб борган курашлари, бу йўлда кўрсатган мардлик ва жасорати фидойилик ва ватанпарварлик мактабидир.

Ҳеч шубҳасиз, қомусий билим ва тафаккур эгаси бўлган бу мумтоз аждодимизнинг биргина “Бобурнома” асари учун ҳам унинг шарафига мана шундай гўзал шаҳарчани бунёд этсак арзийди”, деди президент.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ушбу ташаббус қизғин қўллаб-қувватланди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *