• Вт. Апр 22nd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

«Умид қиламанки, ёзда қурилишнинг фаол босқичига ўтамиз». Эмин Агаларов — Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси ҳақида


Президент Шавкат Мирзиёев 14 апрель куни Чорвоқ сув омбори қирғоғида қурилиши режалаштирилган Sea Breeze Uzbekistan халқаро сайёҳлик марказининг бош режаси тақдимоти билан танишди.

Озарбайжоннинг Agalarov Development компанияси президенти Эмин Агаларов «Ўзбекистон 24» телеканалига ўтган декабрдаги «ажойиб учрашув»да Шавкат Мирзиёевга Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси ғоясини тақдим этганини айтди. 3−4 ойдан кейин келажакдаги мажмуанинг бош режаси тайёрланган.

«[Биз] архитектурани, қандай умумий ҳудудларга эга бўлишимизни, мактаб ва шифохоналар қаерда бўлишини кўрсатдик. Аслида бу — 6,5 миллион квадрат метрга мўлжалланган, босқичма-босқич, туманлар бўйича қуриладиган янги шаҳар. Биз сафарбарлик қиламиз ва, умид қиламизки, шу ёзда қурилишнинг фаол босқичига ўтамиз», — деди тадбиркор.

Унинг сўзларига кўра, Озарбайжонда Sea Breeze курортини амалга оширган компания «йил бўйи яшаш мумкин бўлган» ва «табиат қўйнида бошқа турмуш даражасига эга» сайёҳлик шаҳарлари (курорт шаҳарлари) яратиш тажрибасига эга.

«Ўйлайманки, агар биз ҳамма нарсани тўғри қилсак, Ўзбекистоннинг барча аҳолиси ва сайёҳларга бу жой ёқиб тушади. Вазифа эса буни ҳаммага маъқул ва яшаш учун қулай бўлишига ишонч ҳосил қилишдир. Муҳтарам президент томонидан бундай даражада қўллаб-қувватланганимдан жуда хурсандман», — деди у.

Тадбиркор мамлакат ва иқтисодиёт фаол ривожланиб, аҳоли даромадлари ошиб бораётганини таъкидлади. Agalarov Development ўсиб бораётган кўчмас мулк бозорини ҳам таҳлил қилди.

«Бу кўрсаткичларнинг барчаси, албатта, ишлаб чиқувчиларни ҳам, ушбу тараққиётнинг бир қисми бўлмоқчи бўлган инвесторларни ҳам ўзига жалб қилади. Мамлакат, жаноб президент танлаган вектор юқори натижаларни кўрсатмоқда. Бу Ўзбекистон тўғри йўлда эканини англатади», — дея хулоса қилди Агаларов.

13 апрель куни Эмин Агаларов бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Давронжон Одилов ҳамроҳлигида Чорвоқ сув омборига ташриф буюрди.

«Ўзбекистоннинг сирли гўзалликлари. Чорвоқ сув омбори — ажойиб гўзаллик. «Мутлақо бокира табиат, бу ерда, назаримда, жаҳон андозалари даражасидаги курорт яратиш мумкин», — деди тадбиркор.

шавкат мирзиёев, эмин агаларов, agalarov development, sea breeze uzbekistan

Тадбиркорнинг таъкидлашича, Sea Breeze’да одамлар йил давомида яшаш ва дам олиш, шунингдек, кўчмас мулк сотиб олиш ва ижарага бериш имкониятига эга бўлади. Бу ерда болалар учун мактаб, аквапарк (фрагментларга бўлинган), истироҳат боғлари қурилади. Бу ерда сув ва қишки спорт турлари билан шуғулланиш бўйича имкониятлар яратиш, мусиқа фестивалларини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳа ҳақида

Эмин Агаларов ушбу лойиҳани илк бор 16 декабрь куни президентга тақдим этган эди.

шавкат мирзиёев, эмин агаларов, agalarov development, sea breeze uzbekistan

500 гектар майдонни эгаллаган сайёҳлик маркази Чорвоқ сув омборининг икки қирғоғида, Тошкентдан 80 км узоқликда жойлашган бўлади. Жанубий қисми «Юсуфхона» шаҳарчаси яқинидаги бурун бўйлаб, шимолий қисми «Яккатут» ва «Боладала» аҳоли пунктлари оралиғида жойлашган.

Мажмуадаги 10 та зонанинг ҳар бирида дам олиш масканлари ва турли хизматлар кўрсатилади. Сув яқинида хиёбон, пляжлар ва дам олиш масканлари қурилади, ён бағирларида меҳмонхоналар, коттежлар, турар жой бинолари, ресторанлар ва томошабинлар учун жойлар жойлаштирилади. Туристик марказда маданий-маърифий, тиббиёт ва спорт иншоотлари бўлади.

Ривожланиш лойиҳаси доирасида узунлиги 377 метр бўлган кўприк қурилади, у Sea Breeze Uzbekistan ҳудудини асосий магистраллар билан боғлайди ва пойтахтдан қатнов вақтини бир соатгача қисқартиради.

Шунингдек, мактаблар, аквапарк, истироҳат боғлари, сув ва қишки спорт турлари мажмуалари ва бошқа иншоотлар қуриш режалаштирилган.

шавкат мирзиёев, эмин агаларов, agalarov development, sea breeze uzbekistan

Декабрь охирида Шавкат Мирзиёев Чорвоқ соҳилида жойлашган Sea Breeze Uzbekistan халқаро сайёҳлик марказининг қиймати 10 миллиард долларга баҳоланаётганини маълум қилган эди.

Sea Breeze — 2006 йилда Эмин Агаларов томонидан ташкил қилинган, 500 гектар майдонда жойлашган премиум денгиз бўйидаги курорт ва қирғоқ мажмуаси. Дам олиш маскани Каспий денгизи соҳилида, Боку марказидан ярим соатлик масофада жойлашган.

Эмин Агаларов россиялик тадбиркор Араз Агаларовнинг ўғли ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг собиқ куёви. 2006 йилнинг 30 апрелида у президентнинг тўнғич қизи Лейла Алиевага уйланган ва 2015 йилда ажрашган. У мусиқа оламида Эмин тахаллуси билан ҳам танилган.

Август ойи охирида Agalarov Development компанияси Тошкент шаҳрининг Миробод туманида турар жой мажмуаси ва меҳмонхона қурилиши бошланганини маълум қилганди. Лойиҳа қиймати 133 млн долларга баҳоланмоқда.





Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *