• Вт. Апр 22nd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

15 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Dunyouzbeklari.Com


Президент Андижон вилоятига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев сешанба куни Андижон вилоятига боради. Ташриф давомида саноат, энергетика, шаҳарсозлик ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш, ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказиш ва бошқалар режа қилинган.


дайжест

Шавкат Мирзиёев яқинда фаолиятини тиклаган Андижон аэропорти билан танишди

Шавкат Мирзиёев яқинда реконструкциянинг биринчи босқичи битказилган Андижон халқаро аэропорти билан танишди. Унда парвозлар сони йилига 584 тадан 3700 тага ортиши кутилмоқда. Давлат раҳбари самарали бошқарувни йўлга қўйиш, хизматларни арзон қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.


дайжест

Тошкентдаги «Рисовый» бозори 6 қаватли савдо мажмуаси қурилиши учун кимошди савдосига қўйилди

Давактив Тошкентнинг Миробод туманидаги «Бешқўрғон» бозори («Рисовый» номи билан машҳур) филиалининг бино ва иншоотларини кимошди савдосига қўйди. Унинг ўрнида экобозор, дўконлар, кинотеатрлар, болалар майдончалари, фитнес ва бизнес марказидан иборат 6 қаватли савдо мажмуасини қуриш режа қилинмоқда.


дайжест

Президент Андижон вилоятида 2025 йилда амалга ошириладиган режалар билан танишди

Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши мўлжалланган мақсадлар билан танишди. Вилоятда 5,7 млрд долларлик 166 та инвестиция лойиҳасини амалга оширилади. Йил охиригача 305 минг кишининг бандлигини таъминлаш вазифаси қўйилди. Иқтисодий ўсиш 5,5 фоизгача секинлашиши кутилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда кичик АЭС учун илк ишлаб чиқариш биноларини қуриш бошланди

Жиззах вилоятида РИТМ-200Н реакторларига эга кичик атом электр станцияси лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж базасининг (ҚМБ) биринчи босқичи қурилиши бошланди. Ушбу база энергоблоклар қурилишининг бутун даври учун инфратузилманинг асосий элементига айланади.


дайжест

«Умид қиламанки, ёзда қурилишнинг фаол босқичига ўтамиз». Эмин Агаларов — Чорвоқдаги Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси ҳақида

«Аслида бу — 6,5 миллион квадрат метр майдонга эга янги шаҳар», — деди озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов Шавкат Мирзиёевга Чорвоқ соҳилидаги Sea Breeze Uzbekistan сайёҳлик мажмуасининг бош режасини тақдим этар экан. Компания қурилишни шу йилнинг ёзида бошлашни режалаштирмоқда.


дайжест

Leapmotor сотувига маълум шартлар асосида рухсат берилди

Ўзбекистонда Leapmotor автомобиллари савдосига айрим шартлар асосида рухсат берилди. 14 апрель куни UzTest’да ўтказилган қайта синовларда автомобиллар БМТнинг 10-сон қоида талабларига мувофиқ топилди.


дайжест

Мулоҳаза. Жарима солинмайдиган тезлик чегарасини ошириш: ечимми ёки «ямоқ»?

Аҳоли пунктларида тезликнинг жарима солинмайдиган чегараси атрофидаги мунозаралар кўпинча фактларга эмас, тахминлар ва популистик шиорларга таянади. Шаҳарсозлик мутахассиси Бобур Сирожев бу ҳайдовчилар учун қулайлик эмас, балки ҳамма учун ҳаёт-мамот масаласи эканлигини фактлар асосида тушунтиради.


дайжест

Судьялар олий кенгаши ва Effect.uz можароси илк бор судда кўрилди. Асосий маълумотлар

Effect.uz сайтида судьялар фаолиятига оид материаллар эълон қилингач, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров нашр устидан Бош прокуратурага тақдимнома киритганди. Шундан сўнг сайт раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Иш биринчи инстанция судида кўриб чиқилди. Батафсил.


дайжест

Журналист Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан икки шифокор уй қамоғига ҳукм қилинди

Чилонзор туман судида Dunyo bo‘ylab телеканали журналисти Рамина Ягафарованинг ўлими юзасидан суд ҳукми чиқарилди. Унга кўра, Doctor Service клиникаси икки шифокори марҳума ўлимида айбдор деб топилди ва уларга нисбатан 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.


дайжест

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Словакияга ишга таклиф қилинмоқда

Словакия ўзбекистонлик кара ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда. Ойлик маош 950 евро бўлиб, номзодлар 45 ёшгача, «Б» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиши, рус тилини ёзма ва оғзаки билиши лозим.


дайжест

Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдирганликда гумонланмоқда. Унга адвокат бириктирилди

Туркия ОАВ Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини молиявий муаммолар туфайли ўлдирганини ёзди, у ҳибсда. Истанбулдаги Бош консулхонанинг билдиришича, аёлга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда, унга адвокат бириктирилган. Айбланувчининг холаси ҳолат бўйича маълумот берди.


дайжест

Uzbekistan Airways Тошкент — Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди

Uzbekistan Airways компанияси 14 апрелдан Тошкент — Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди. Бу Ҳаж-2025 дастури бошлангани билан боғлиқ. Авиакомпания рейслари орқали Саудия Арабистонига бораётган йўловчилар 30 апрелгача мамлакат ҳудудини тарк этиши шарт.


дайжест

Россиянинг «Моторика»си Ўзбекистонда реабилитация воситалари билан таъминлашнинг янги тизимини шакллантиришда иштирок этмоқчи

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Россиянинг роботлаштирилган протезлар ишлаб чиқарувчи «Моторика»си ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ишлаб чиқувчилар ўз маҳсулотларини давлат томонидан муҳтожларга бериладиган реабилитация техник воситалари рўйхатига киритмоқчи.


дайжест

Марғилонда Бурҳониддин Марғиноний номидаги туризм марказини қуриш бошланди

Марғилон шаҳрида Бурҳониддин Марғиноний номидаги илмий-маърифий туризм маркази қурилиши бошланди. Мажмуа 35 гектар майдонни эгаллайди ва тадқиқот марказидан ташқари меҳмонхоналар, мақом театри, бозор, гастрономик марказ ва истироҳат боғини ўз ичига олади.


дайжест

Пискентда ЙТҲга учраган машина ичида қисилиб қолган ҳайдовчи қутқарилди

Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль салони ичида қисилиб қолган ҳайдовчи ФВВ қутқарувчилар томонидан чиқариб олинди.


дайжест

Ўзбекистонда 1 млн нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар бор — ИҲМА

2025 йил март якунига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар 1 031 609 нафарни ташкил этади, уларнинг 173 285 нафари болалар. Вилоятларда энг юқори кўрсаткич Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғонага тўғри келади. Бирламчи ногиронлик кўпроқ қон айланиш аъзолари касалликларида кузатилмоқда.


дайжест

Хорватияда жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди

Хорватияга ишлаш учун бориб, у ерда ўтган йилнинг ноябрида ЙТҲ оқибатида жароҳат олган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. У даволанишни Ўзбекистонда давом эттирмоқда. Харажатлар суғурта компанияси ва иш берувчи томонидан қопланган.


дайжест

Шахсга доир маълумотларга СИда ишлов бериш ва уни тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда интернетда тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.


дайжест

Президент Янги Андижонга Бобур номини беришни таклиф қилди

Президент Андижон вилоятига ташрифи доирасида Янги Андижон шаҳарчасига Заҳириддин Муҳаммад Бобур шарафига Бобур шаҳри номини беришни таклиф қилди. «Нега деганда, ҳазрати Бобур — шундай улуғ зотки, унинг шарафига нафақат кўча ва майдонлар, балки алоҳида шаҳар бунёд этсак, албатта, арзийди», — деди у.


дайжест

Президент Янги Андижон шаҳарчасидаги илк биноларни бориб кўрди

Президент 2021 йилда қурилиши бошланган Янги Андижон шаҳарчасидаги илк натижаларни бориб кўрди. 4 минг гектар қурилиш майдонида ҳозирча 63 та кўп қаватли уй, мактаб ва болалар боғчаси, шунингдек, поликлиника қурилган. Амфитеатр ва монументли «Янги Ўзбекистон» боғи ташкил этилган.


дайжест

Трамп маъмурияти АҚШдан бир млн муҳожирни депортация қилмоқчи — WP

Дональд Трамп маъмурияти бир йил ичида АҚШдан 1 миллионгача муҳожирни депортация қилишни режалаштирмоқда. Ушбу мақсадга эришиш учун ҳукумат депортация қилинганларни қабул қилиш бўйича камида 30 та учинчи давлат билан музокаралар олиб бормоқда.


дайжест

Гарварднинг 2,2 млрд долларга тенг грантлари Трампнинг талабларини бажаришдан бош тортгани учун музлатиб қўйилди

Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетининг таълим сиёсатини ўзгартириш бўйича Оқ уйнинг талабларини бажаришдан бош тортганидан кейин унинг 2,2 млрд долларлик грантларини музлатиб қўйди. Гарварднинг маълум қилишича, шартлар «ҳукумат ваколатлари доирасидан ташқарига чиққан».


дайжест

Париж автомобиллар ҳаракатини чеклаш орқали ҳаво ифлосланишини сезиларли даражада камайтирди — WP

Париж ҳукумати сўнгги 20 йил ичида автомобиллар ҳаракатини чеклаш, яшил ҳудудлар ва велосипед йўлаклари учун жойларни бўшатиш каби чораларни ўз ичига олган экологик сиёсат туфайли шаҳар ҳавосининг ифлосланишини сезиларли даражада камайтирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *