• Вт. Апр 22nd, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Япония аҳолиси ярим миллион кишига қисқарди


Мамлакатда 15 ёшдан кичик аҳоли улуши 11,2 фоизгача тушиб кетди.

Япония аҳолиси ўтган ҳисобот йилида (2023 йил октябрдан 2024 йил октябрга қадар) 550 минг кишига камайди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар ва коммуникация вазирлиги ҳисоботида сўз боради.

Қайд этилишича, Япония аҳолиси кетма-кет 14-маротаба камаймоқда. Ҳозирда мамлакат аҳолиси 123,8 миллион кишини ташкил этади.

Мамлакатда яшовчи Япония фуқаролари сони 898 минг кишига камайган — бу 1968 йилдан бери юритилаётган статистика тарихидаги энг катта йиллик пасайишдир.

Шу билан бирга, Япония аҳолиси сезиларли даражада қаришни давом этмоқда. Йил якунларига кўра, 15 ёшдан кичик аҳоли улуши 11,2 фоизни ташкил этган — 13,83 миллион киши. Бу ундан олдинги йилга нисбатан 343 минг кишига кам бўлиб, бутун тарихдаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади.

Мамлакатда кексалар (65 ёшдан катталар) сони эса ошмоқда. 2024 йилда уларнинг сони 17 минг кишига кўпайтган — 36,24 миллион. Улар Япония аҳолисининг 29,3 фоизини ташкил этади.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *