Суҳроб Тўрабек ўғли Тавбоев Солиқ қўмитасининг Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА.

У 1990 йилда Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида туғилган. Тайинловга қадар шу бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида 2023 йил августидан буён Улуғбек Хатамов ишлаб келаётганди.