16 апрель куни Тошкент вақти билан 04:14 да Афғонистоннинг Таҳор ҳудудида зилзила содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.

Эпицентрда сезилиш кучи 4 баллни ташкил этган. Зилзила эпицентри Тошкентдан 570 км жануби-шарқда, магнитуда: 6,3. Чуқурлиги: 100 км. Ер силкинишининг Ўзбекистон бўйлаб сезилиши:

  • Сурхандарё вилоятида 4 балл, 295 км.
  • Фарғона вилоятида 3 балл, 480 км.
  • Самарқанд вилоятида 3 балл, 484 км.
  • Жиззах вилоятида 3 балл, 485 км.
  • Сирдарё вилоятида 3 балл, 495 км.
  • Қашқадарё вилоятида 3 балл, 497 км.
  • Андижон вилоятида 3 балл, 539 км.
  • Наманган вилоятида 3 балл, 545 км.
  • Тошкент шаҳрида 3 балл, 570 км.

Бир неча кун олдин Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудида 7 балли зилзила содир бўлганди. Бу Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилган. Пойтахтда, расмий маълумотларга кўра, 2 балл бўлган, аммо аҳоли зилзила кучлироқ бўлганини айтган. Кўп қаватли уйларда қандиллар тебраниб, ғичирлаган товушлар эшитилиб, буюмлар ерга тушган.