Сирдарё туманида кўп миқдордаги электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ фош этилди, деб хабар берди «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.
Ташкилотнинг ҳудудий бошқармаси, ДХХ ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда аниқланишича, Сирдарё туманида жойлашган O.M.G. корхонасининг электр қурилмалари учун ўрнатилган электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатилган.
Ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 460 миллион сўмлик зарар етказилган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.