Туркияда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар берди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.
Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасига келиб тушган маълумотлар асосида хорижда ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган қизни Ватанга қайтариш чора-тадбирлари бошланган.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ва элчихонанинг саъй ҳаракатлари натижасида қиз 15 апрель куни Тошкент халқаро аэропортида масъул ходимлар томонидан кутиб олинди.
Ҳозирда у Тошкент шаҳри вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган. Жойлаштиришнинг муқобил шакли белгилангунга қадар қизга ушбу марказда зарур ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш режалаштирилган.
Вояга етмаган болаларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари олиб келинаётган болаларни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрмоқда, дейилади хабарда.