• Сб. Ноя 8th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Тошкентнинг тўртта туманида 14 апрелда бошланган иссиқ сув ўчирилиши 22 апрелгача давом этади


Тошкентнинг Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида 14 апрелдан 18 апрелгача иссиқ сув ўчирилиши хабар қилинганди. Veolia Energy Tashkent хабар қилишича, ушбу ҳудудларда иссиқ сув ўчирилиши 22 апрелгача узайтирилган.

Қайд этилишича, 2025 йилнинг 18 апрелидан 22 апрелигача 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан Л-ДОК-1 ва Л-ДОК-2 тармоқлари бир вақтнинг ўзида ўчирилади (Л-ДОК-1 тармоғи кечаси ёқилади):

  • Л-ДОК-2 — 39-сонли устундан 61-сонлигача бўлган оралиқда симларни ечиш ва янгидан ўрнатиш ишлари;
  • Л-ДОК-1 — ишларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тармоқ ўчирилади, натижада Чуқурсой, Бешкурган ва ИМ-4 подстанциялари бутунлай электр таъминотидан узилади.

Ушбу узилиш даврида ИМ-4 подстанцияси электр энергияси билан таъминланмайди, бу эса унга уланган маҳаллий қозонхоналар фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига олиб келади.

Шу сабабли 18−22 апрель кунлари ҳам қуйидаги кўчаларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади: Амир Темур, Мустақиллик проспектлари, Аҳмад Дониш, Шароф Рашидов, Яҳё Ғуломов, Шаҳрисабз, Шастри, Янгишаҳар, Деҳқонобод, Соҳибкор, Катта халка йўли, Шаҳристон, Уч қаҳрамон, Мойқўрғон, Рихсили, Янги Юнусобод, Юнус ота, Жумамасжид, Осиё, Боғишамол, Минор 1-тор, Чингиз Айтматов, Кичик халқа йўли, Ҳамид Олимжон, Мингўрик, Абдулла Қодирий, Бодомзор, Кўргазма, Қозитарнов, Гиргиртепа, Шивли, Шуҳрат, Боғиравон, Мукаррам Турғунбоева, Гулсарай, Себзар, Олтинсой, Шимолий, Олмазор, Зулфияхоним, Лабзак, Нурафшон, Қорақамиш, Талабалар, Университет, Белтепа, Фароби, Беруний, Мухбир, Мирзо Ғолиб, Шифокорлар ва бошқа кўчалар.

Шунингдек, қуйидаги мавзеларида ҳам чекловлар бўлиши мумкин: Белтепа, Ибн Сино-1,2, Жарариқ, Қамарнисо, Бешқўрғон (1−4), Олимпия, Шифокорлар шаҳарчаси, Талабалар шаҳарчаси, бундан ташқари, ЎзМУ, ТДТУ ҳудудлари, Юнусобод мавзуси (1−19, С-1, 2, 4, 5, 6, 12, 15, 17, 18-кварталлар), Себзор, Тахтапул, Қорақамиш 1/1-, ½-, 1/3-, ¼-, 2/1-, 2/3-, 2/4-, 2/5- мавзелари, Ҳамид Олимжон майдони, Махтумқули кўчаси ва бошқалар.

Бундан ташқари, ушбу кунларда Яшнабоддаги айрим ҳудудларда иссиқ сув ўчади.

«Тошкент шаҳар ЭТК томонидан электр таъминоти тиклангандан сўнг, Veolia Energy Tashkent мутахассислари иссиқ сув таъминотини тез фурсатда тиклайди», — дейилади хабарда.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *