Англия Премьер Лигасининг навбатдаги турида “Манчестер Сити” сафарда “Эвертон”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди ва шу орқали принципиал рақиби “Манчестер Юнайтед” жорий мавсум ҳамшаҳарига етиб ололмаслиги маълум бўлди.
Хосеп Гвардиола шогирдлари 33-турдан сўнг 58 очко жамғариб улгурган бўлса, “Манчестер Юнайтед” 32 ўйинда бор-йўғи 38 очкога эга. Бу эса “қизил иблислар”нинг математик жиҳатдан ҳам “Сити”ни қувиб ўта олмаслигини англатади.
Натижада “Манчестер Сити” “Юнайтед”дан 12-мавсум кетма-кет юқори ўринда мавсумни якунлайдиган бўлди. Бу серия 2013/14 йилги мавсумдан буён давом этмоқда.
Ҳозирда “МЮ” турнир жадвалининг 14-поғонасида жойлашган. 20 апрель, якшанба куни Рубен Аморим жамоаси ўз майдонида “Вулверхемптон”га қарши ўйнайди.
