• Пт. Май 16th, 2025

Дунё ўзбеклари

Журналист Исмат Хушевнинг мустақил интернет-газетаси

Трамп Африкага радикал қарорлар тайёрламоқда — Дарё Янгиликлари


Дональд Трамп АҚШ Давлат департаментини кенг кўламли ислоҳ қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, у Африкадаги операцияларни бекор қилиб, демократия, инсон ҳуқуқлари ва қочқинлар масалалари билан шуғулланувчи барча бюроларни ёпиш ниятида. Бу ҳақда Америка етакчисининг фармони лойиҳасида айтилмоқда.

Фото: Reuters

Оқ уй буйруғи лойиҳасида Давлат департаментини кенг миқёсда қайта ташкил этиш, жумладан, унинг Африкадаги деярли барча операцияларини тугатиш, қитъадаги элчихона ва консулликларни ёпиш таклиф қилинган, деб хабар бермоқда The New York Times. Аниқлик киритилишича, Трамп ҳужжатни шу ҳафтадаёқ имзолаши мумкин.

Лойиҳада, шунингдек, АҚШ Давлат департаменти марказий аппаратининг иқлим ўзгариши, қочқинлар, демократия ва инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи бўлимларини қисқартириш таклиф қилинмоқда. Бошқарма вазифаларни бажариш самарадорлигини ошириш, бюджет йўқотишлари, фирибгарлик ва суиистеъмолчиликларни камайтириш мақсадида қайта ташкил этилмоқда. Керакли ўзгаришлар 1 октябрга қадар амалга оширилиши кутилмоқда.

Трамп маъмурияти президентликнинг биринчи йилида бир миллионга яқин муҳожирни депортация қилишни режалаштираётгани маълум бўлганди. Агар режа муваффақиятли амалга оширилса, бир йилда депортация қилинганлар сони Барак Обама президентлиги даврида ўрнатилган рекордни янгилайди. Ўша пайтда мамлакатдан 400 мингга яқин одам чиқариб юборилган эди.



Манба

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *